UZ

Сўнгги янгиликлар

01:11Акмал Рустамов: "Агар вазиятларимиздан фойдаланганимизда бугун уч очкони олиб кетардик"  0 00:17Инзаги Нуньесни "Ал Ҳилол"да кўрмоқчи. "Ливерпуль" ҳужумчига музокара ўтказишга рухсат берди  0 23:50Пакета Манчестерга йўл олиши мумкин  0 23:25Расман: "Челси" Хато трансферини эълон қилди  5 23:09Суперлига. "Сурхон" – "Қизилқум" ўйинида ҳисоб очилмади, ҳакам ВАР монитори орқали иккита эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди  5 22:51Элдор Мойлиев "Насаф" футболчиси "Шўртан"га ўтмагани сабабини айтди  3 22:40Ҳаким Фузайлов "Хоразм"нинг ушбу мавсумдаги мақсадини айтди  0 22:27Максим Шацких: "ОЧЛга оптимал ҳолатда борамиз"  3 22:07Баҳром Ҳайдаров: "Дастлабки икки голни инобатга олмасак, тенг ўйин бўлди"  10 22:02Суперлига. "Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан ишончли ҳисобда устун келди  8 21:36"Бенфика" Браимни "Реал"дан ижарага олмоқчи. Музокаралар бошланди  0 20:55Суперлига. "Андижон" "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда таслим қилди  28 20:26"Сурхон" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 19:46МЮ Хейлундни 30 млн фунтга сотишга тайёр  2 18:40Моуринью "Реал" футболчисини нишонга олди  1

Таҳлил. Етакчи "машинистлари"дан айрилган "Локомотив"ни бу йил нима кутмоқда? Янгиликлар

Таҳлил. Етакчи "машинистлари"дан айрилган "Локомотив"ни бу йил нима кутмоқда?

Теглар :  Локомотив
Тошкентнинг "Локомотив" клуби 2012-2019 йиллар давомида 3 марта Ўзбекистон чемпиони, 4 марта вице-чемпиони ва 1 бор бронза медалига эга чиқди.

"Темирйўлчилар" 2016 йилги мавсум Осиё чемпионлар лигасида чорак финалга қадар етиб боришганди. 

"Локомотив" ушбу мавсумда умуман бошқача кўринишга эга бўлади. Жамоамиз матбуот кўз ўнгида янги мавсумга тайёрланди. Жамомиз яна янгича кўриниш олмоқда. Гарчи кўплаб футболчилар жамоани тарк этиб, янгилар олинган бўлса-да, мавсумдаги вазифаларимиз ўзгармайди. Янги футболчиларнинг сифатлари анчагина юқори ва улар жамоани кучайтира олишади. Биз йиғинлар давомида ёшлик ва тажрибани уйғунлаштиришга интилдик. Жамоани ким бошқарса ҳам, кимлар ўйнаса ҳам, бизнинг мақсадларимиз ўзгармайди. Совринлар ютиш - "Локомотив"нинг асосий вазифаси".

Бу жамоа бош мураббийи Андрей Фёдоровнинг йил бошидаги таништирув маросимида айтган гаплари. 



Бироқ 2020 йил жамоа учун оғир бошланди. Жамоани бир қатор етакчилар тарк этишди. Ислом Тўхтахўжаев, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров, Йован Жокич, Остон Ўрунов, Арсланмират Аманов... Январь ойи охирида ОЧЛ саралаш босқичида ўз майдонида Тожикистоннинг "Истиқлол" клубига имконият бой берилди ва гуруҳ босқичи эшиклари ёпилди.

Ўша баҳсда майдонга тушган Сардор Мирзаев бироз вақт ўтгач Таиланд клубига ўтиб кетди. Яқиндагина жамоанинг яна бир етакчиси Олег Зотеев Жанубий Корея клубига ўтаётгани ҳақида хабарлар чиқди.

Узунқулоқ гапларга ишонадиган бўлсак бу йил "Локомотив"да молиявий ҳолат ҳам, маошлар ҳам олдинги йиллардагидек эмас. Камига жамоа ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади. Шу боисдан ҳам етакчи футболчилар хориж клубларига йўл олишни маъқул кўришди.



Дастлабки учта турда 6 очко тўплаган "Локомотив" Суперлига рестартида ўз майдонида "Металлург"дан қашқатқич зарба қабул қилиб олди - 0:3. Сўнгги икки мавсум давомида Ўзбекистон чемпионатида ўз майдонида ҳеч қайси клубга имкониятни бой бермаган "темирйўлчилар" мана шундай тарзда тор-мор этилишди.

"Локомотив" буткул ёшариб кетди деган фикрдан йироқмиз. Таркибда Игнатий Нестеров, Марат Бикмаев, Кахи Махарадзе, Вадим Афонин ва Темурхўжа Абдухолиқов каби тажрибали ва маҳоратли футболчилар бор. Аммо Фёдоров қўл остида 12-13 нафар асосий футболчи бордек туюлмоқда. Қолганлар ёш футболчилар ҳисобланади. "Металлург" билан ўйинда захирадан майдонга тушган футболчиларга эътибор қилинг: Камрон Сайдазимов (1999), Дилшод Комилов (1999) ва Жавоҳир Алижонов (2000). Асосий таркибда 2000 йилда туғилган Иброҳим Ғанихонов ҳам ўйнаганди. Албатта ёш футболчиларнинг майдонга тушаётгани қувонарли ҳол, эртага шу футболчилар терма жамоаларимизга фойда келтириши мумкин. Аммо юқорида айтганимиздек "темирйўлчилар"да кадрлар муаммоси мавжуд. Биргина мисол, Зотеев клубни тарк этгач, чап қанот ҳимоясида аслида ўнг қанот ҳимоячиси Шуҳрат Муҳаммадиев тўп тепмоқда.

Ўз вақтида "Пахтакор"да молиявий қийинчиликлар бўлганида таркиб ёш футболчилардан иборат бўларди, сўнгги йилларда "Насаф" ва "Машъал"да ҳам шундай ҳолат кузатилди. Ёш футболчилар билан бирданига катта натижаларни қўлга киритиш осон эмас. Шу боисдан ҳам 2020 йилда "Локомотив" совринли ўринлар учун кураша олмайди деган хулосага келамиз.


Аммо "темирйўлчилар"нинг бу йилги ҳолати "бир қадам ортга, икки қадам олдинга" деган мақолга мос тушади деб умид қиламиз. Зеро, Ўзбекистон чемпионатида совринли ўринлар учун курашадиган, кучли клублар қанча кўп бўлса шунча яхши.



Ўтган йил "Локомотив"да ўйнаб, бу йил жамоани тарк этган футболчилар рўйхати:

Ислом Тўхтахўжаев - "Шенянг Урбан" (Хитой)
Жамшид Искандеров - "Сеонгнам Илва Чунма" (Ж.Корея)
Анзур Исмоилов - "Пахтакор"
Олег Зотеев - "Чоннам Драгонс" (Ж.Корея) (трансфер ҳали расман эълон қилинмади)
Сардор Мирзаев - "Муангтонг Юнайтед" (Таиланд)
Йован Жокич - АГМК
Арсланмират Аманов - АГМК
Игорь Йелич - "Дананг" (Вьетнам)
Остон Ўрунов - "Уфа" (Россия)
Медина Смит - "Спартак Юрмала" (Латвия)
Шерзод Каримов - "Сурхон"
Азизбек Омонов - "Бухоро"
Жавоҳир Эсонқулов - "Насаф"
Маъмур Икромов - "Хўжанд" (Тожикистон)

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика