UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Андижон" - "Ал Аҳли". Асосий таркиблар эълон қилинди  4 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   0 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  8 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  1 14:19Антони МЮдаги ёзги давр ҳақида: "Менга ҳурматсизлик қилишди"  6 13:24Обамеянг – бир ўйиннинг учта голида иштирок этган ЧЛнинг энг кекса футболчиси  1 12:57Гюндоган "Галатасарой"нинг уйдаги ғалабаси ҳақида: "Ливерпуль" футболчиларидан бири менга келиб сўради: "Бу ерда доим шундай атмосфера бўладими?"  3 12:38Жейми Каррагер: "Виртцни "Ливерпуль" асосий таркибидан чиқариш керак"  3 11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  12 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  7 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  15 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  9 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  13

Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми? Янгиликлар

Эшакнинг меҳнати ҳалол, ўзи ҳаромми?

Бу ўзбек халқ мақоли минг йиллардан буён яшаб келмоқда. Яна минг йиллар яшаса ҳам актуаллигини йўқотмаса керак.

Бир ҳафтадан буён халқимиз футболчилар туфайли байрам кайфиятида. Барча хурсанд, барча шод. Кечаги ғалаба бу байрамни янада катталаштириб юборди. Стадионга келган 33 мингга яқин инсон йирик ҳисобдаги ғалабадан хурсанд ҳолда уйига қайтди. Лекин, 4 нафар инсон ҳақида балки ундай дея олмасмиз.

Журналистлар, фотографлар, мухлислар терма жамоага жон куйдиришади, ғалабадан хурсанд бўлишади, мағлубиятдан хафа бўлишади. Лекин, биз номларини келтимоқчи бўлган 4 нафар инсон эса на журналист, на фотограф, на мухлис, улар шу терма жамоанинг бир бўлаги, шу оиланинг бир қисми ҳисобланади. 




Бу инсонлар терма жамоага келган кунларидан бошлаб барча сафарларга, барча ўйинларга футболчию, мураббийлар билан бирга бориб ишлашди. Оиласини бир неча кунга ташлаб мана шу жамоа учун меҳнат қилишган. Тўғри уларни ТВ кўрсатмагандир, ижтимоий тармоқларда чиройли расмлари ёки видеолари тарқалмагандир, чунки улар кадр ортида ишлашади. Футболда таянч ярим ҳимоячи ҳар қанча кўп югурса ҳам, ҳар қанча катта иш қилса ҳам якунда, кўпинча, гол урган футболчилар энг яхши бўлиб кетаверишади. Биз айтмоқчи бўлаётган 4 инсон ҳам миллий жамоанинг рамзий маънодаги таянч ярим ҳимоячилари ҳисобланишади.

Шу одамлар бўлмаганида футболчиларнинг машғулот ва ўйиндан расмлари чиқмасди. Кеча катта мукофот олган инсонларнинг вилоятга ташрифлари суратлар орқали ёритилмасди. Шу инсонлар бўлмаганида футболчилар машғулотда ёки ўйинда мушакларидан шикастланадиган бўлишса тиклашнинг иложи бўлмасди. Иккита ўйин ораси кам бўлганда футболчиларни навбатдаги баҳсга тайёрлашнинг имкони бўлмасди. Бу 4 инсон ўзига берилган вазифани боплаб бажаргани учун ҳам 37 миллион халқимиз кутган тарихий натижа қайд этилди. Тўғри улар бош роль ижрочилари каби камера қаршисида туришмайди, лекин кино олиш учун фақат актёр ва режиссёрнинг ўзи етарли бўлмайди.




Кеча миллий жамоа делегациясида бўлган 40 дан зиёд инсон уйига янги автомобилда кетди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси фотографи ва терма жамоанинг 3 нафар физиотерапевти (массажчилари) эса уйига Яндекс таксида қайтган бўлса не ажаб. Улар билан гаплашганим йўқ, лекин ишончим комилки ҳеч бири машина олмаганимдан хафаман демайди. Дея олмайди. Чунки улар шунақа инсонлар, ҳақиқий ватанпарвар. Уйига борганда яқинлари, оиласи, аёли, болалари "Сизга машина беришмадими?" демайди. Чунки мана шу 4 инсоннинг ичидан нима ўтаётганини жуда яхши билишади. Гап машинада ҳам эмас, эътиборда. Ҳаммамиз боғчада бўлганмиз, мактабда ўқиганмиз. Синфда 30 нафар ўқувчидан 25 тасига совға бериб, 5 нафарига берилмаса ўша қолиб кетган ўқувчилар қандай аҳволга тушишларини кўз олдингизга келтирдингизми? Бир неча кун, ойлаб "мен нимани нотўғри қилдим?", "нега мени яккалашди?" деб ўйлаб юради ўша болалар.

Кеча яна иккита катта воқеа бўлди. Ислом Тўхтахўжаев ўзига совға қилинган машинани саралашда кўплаб ўйинларда майдонга тушиб ғалабаларга катта ҳисса қўшган Бобир Абдихолиқовга совға қилишга қарор қилди. Сречко Катанец эса терма жамоа таржимони Даврон Аҳмедовга ўз автомобилини тақдим этди. ЎФА бу машинани қайтариб оларкан деган гаплар миш-миш бўлиб чиқди ва BYD Давроннинг ўзида қолиши тасдиқланди. Бу мен учун катта воқеа.

Кимдир мендан кечаги қаҳрамонингиз ким деб сўраса, иккиланмай мана шу 6 инсонни кўрсатаман:
Ҳасан Пирмуҳаммедов (фотограф)
Андрей Безбородов (физиотерапевт)
Исломбек Усмонов (физиотерапевт)
Аҳмаджон Ҳасанов (физиотерапевт)
Сречко Катанец
Ислом Тўхтахўжаев

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика