UZ

Сўнгги янгиликлар

03:22Асрор Алиқулов: "Рақиб ҳимояланишимизга мажбур қилди"  0 03:05Баҳром Ҳайдаров: "Бизга натижа чиройли ўйиндан кўра муҳимроқ эди”  0 03:00Финал: "Барселона" - "Реал" 3:2 (матнли трансляция)  200 02:34Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" қийинчиликсиз ярим финалга йўл олди  14 00:38"Бавария" футболчисини 40-50 миллионга сотмоқчи  0 00:16Сиссе "Реал" ва ҳакамлар танқиди ҳақида: "Улар "Барса"дан қўрқишади ва ўзларини оқлаш учун баҳона қидиришади. Бу мағлубият учун тактикадир"  9 23:48"Барселона" — "Реал". Испания кубоги финали учун таркиблар маълум  22 23:32РПЛ. ЦСКА Москва дербисида "Спартак"ни мағлуб этди, Файзуллаев 72 дақиқа ўйнади  19 23:14Англия кубоги. "Кристал Пэлас" "Астон Вилла"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, финалга йўл олди. Лондонликлар финалда "Ноттингем Форест" — "Ман Сити" жуфтлиги ғолиби билан бош соврин учун баҳс олиб боради  5 23:00Рафинья Саудия Арабистонидан келган таклиф ҳақида: "Мен уни ўтган йили қабул қилган бўлардим. Ўшанда руҳан эзилган эдим, бу пуллар эса оилам ҳаётини бутунлай ўзгартириб юборган бўларди"  2 22:23Ҳаким Фузайлов: "VAR тизими кечикаётгани туфайли, тахминан июнь ойларида Урганчга қайтамиз"  0 22:14Суперлига. "Сўғдиёна" ўз майдонида "Андижон" устидан зафар қучди  59 22:02"Челси", "Интер Майами" ва "Комо" Де Брюйне билан музокара ўтказмаяпти. "Сити" хавбекига "Чикаго Файр"дан таклиф бор  0 21:40Сергей Лебедев: "Таркибда ротацияларни амалга ошириб турамиз"  2 21:31Эрон кубоги. "Истиқлол" пенальтидан урилган гол эвазига "Пайкон"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди, Машарипов 90 дақиқа ўйнади  1

Эшитдик-да: Усмон Тошев U-19 бош мураббийи, бу хато эмасми? Янгиликлар

Эшитдик-да: Усмон Тошев U-19 бош мураббийи, бу хато эмасми?

Бизгача етиб келган маълумотларга қараганда Усмон Тошев Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланар экан.

Усмон Тошев кучли мутахассис, билими жойида. Лекин у кишини анчадан бери мураббийлик постида бирор натижа бажарганини кўрмай қўйганмиз. Бундан 10 йилча олдин "Бухоро"да ишлаган, бироқ натижалари пасайиб кетгани учун истеъфога чиққанди. 

Охирги пайтларда эса Усмон Тошев асосан ЎФА семинарларида иштирок этиб юрди. Бу мутахассис бирорта терма жамоада айтайлик маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаши мумкиндир. Аммо болалар футболида бош мураббий бўлиши учун тажрибаси йўқ деб ўйлаймиз. Ёшлар мураббийи катта клубда ишлаши қийин бўлганидек, катталар билан юрган кичикларга мослашиши қийин.

Усмон Тошевнинг U-19 терма жамоамизга бош мураббий бўлиши ҳақидаги хабар ҳали расман чиқмаган ва тасдиқланмаган ҳам. Бу ҳозирча фақат эшитганимиз холос. Маълумки, 2019 йилда 2001 ва 2004 йилларда таваллуд топган терма жамоаларимиз учун Осиё чемпионатига саралаш баҳслари бошланади.

Авваллари бу ёшдаги терма жамоалар икки йил олдин тайёргарлик режасини ишлаб чиқарди. Шунинг учун ҳам биз МДҲ давлатлари ичида ёшлар ҳамда ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатларида иштирок этиш борасида етакчимиз. Бу натижаларни эса ўша ёшлар билан тўғри ишлаш ва самарали селекция олиб бориш билан эришилган. Шунинг учун ҳам ўсмир ва ёшлар терма жамоаларига ўша авлод билан таниш бўлган мутахассислар тайинланса яхши бўларди.

Яна бир гап. Усмон Тошев ўтган йил "Андижон"ни бошқариб жамоани Суперлигага олиб чиқа олмади. Бунинг натижасида андижонлик мухлислар қанчалик ундан норози бўлганини ҳам биламиз. Албатта, Усмон Тошев яхши мутахассис, футболни тушунади, лекин у киши кўпроқ назарий билим беришга, яъни футболдан дарс ўтишга лойиқроқ. Амалиётда эса бу мураббий нимадир натижа кўрсатганини ҳали кўрмаганмиз. Юртимизда Тошевга ўхшаш мураббийлар бор, масалан Вадим Шодиматов, Ислом Аҳмедов, Шамил Исаев шулар қаторида. Уларга кўпроқ футбол методикасидан дарс бериш ёки мураббийларни ўқитиш ярашади.

Шу ўринда ЎФАга таклифимиз қайси ёшдаги терма терма жамоа бўлмасин, бош мураббий тайинлаётганда етти ўлчаб бир кесган маъқул. Чунки мураббий натижа кўрсатиш билан бирга ўша ёшдаги болаларнинг келажаги учун жавобгар бўлади. Аввалги ЎФФ таркибида мураббийлар кенгаши бўларди. Ҳозир ЎФАда шу борми-йўқми, билмаймиз. Тўғри, аввалгиси ҳам маълум бир мураббийлар бригадасини турли ёшларда айлантириб юрган. Лекин ҳарқалай натижа бўлганди.

Аслини олганда бирорта терма жамоага мураббий тайинлашдан олдин ўша мураббийнинг маҳорати ва унинг таркиб билан қанчалик танишлиги ўрганиб чиқиладими ёки ишсиз, бекор юрган мураббийга терма жамоа синов майдончаси қабилида берилаверадими? Футболда яхши мураббий ҳеч қачон бекор юрмайди, шунинг учун ҳам айниқса кичик ёшдаги терма жамоаларга бош мураббий тайинлаётганда шу каби омилларга жиддий аҳамият берсак яхши бўларди. 

Энди бу шунчаки журналист сифатида ўз қарашларим холос. Янаям аниғини футболимиз раҳбарлари билади. Натижага жавобгар эса барибир бош мураббий бўлиб қолаверади.

Х.Холиқов.

Рейтинг: -41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика