UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  0 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  1 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  7 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  154 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  3 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев Тошкентда ишлаши мумкин! Янгиликлар

Эшитдик-да! Рўзиқул Бердиев Тошкентда ишлаши мумкин!

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев мавсумни иккинчи қисмида бошқа жамоани бошқариш эҳтимоли йўқ эмас.

Эшитишимизга қараганда, "Насаф" устози Рўзиқул Бердиевга Тошкент вилоятининг АГМК жамоаси қизиқмоқда. АГМКнинг жорий мавсумда Суперлигадаги натижалари кескин пасайиб кетгани ва жамоа турнир жадвалида қуйи ўринларда бораётгани клуб раҳбариятини қониқтирмаяпти. Шу боисдан ҳам Виктор Кумиковга яқин орада чиқиш эшиклари кўрсатилиши мумкин. Кумиковни ўрнига эса биринчи номзод сифатида "Насаф"да ишлаётган тажрибали мутахассис Рўзиқул Бердиев қаралмоқда.

Айни пайтда "Насаф"даги молиявий ҳолат ёмонлашгани жамоадаги кўплаб етакчи футболчиларни кетишга ундамоқда. Ҳозирча жамоани расман ҳеч ким тарк этмаган бўлсада, трансфер ойнаси очилиши биланоқ кўплаб футболчилар бошқа жамоаларга кетиб қолиш эҳтимоли юқори. Буни Рўзиқул Бердиев ҳам бир неча маротаба матбуот анжуманларида таъкидлаб ўтган. Ва Бердиев, агарда жамоани етакчилар тарк этадиган бўлса, бунга мураббий сифатида тайёр эмаслигини билдирганди.

Агарда вазият шу рўсинда давом этадиган бўлса, унда Бердиев ҳам "Насаф"ни тарк этиш эҳтимоли йўқ эмас. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, АГМК Кумиковнинг ўрнига Рўзиқул Бердиев вариантини кўриб чиқаётгани айтилмоқда.

Рўзиқул Бердиев ўз вақтида "Насаф"да Виктор Кумиковга ёрдамчи сифатида ишлаб мураббийлик соҳасига илк қадамларини ташлаган

Эслатиб ўтамиз, 30 май куни АГМК - "Насаф" жамоалари Олмалиқда Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасида тўқнаш келишади.

Рейтинг: +45   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика