UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  216 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  0 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  2 23:23"Clash of Clans" видеоўйинида Холанд қиёфаси пайдо бўлади  8 23:00ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Таркиблар маълум  29 22:46Рюдигер: "15 ёшга қадар тўшагимни ҳўллаб чиқардим. Бунинг уяладиган жойи йўқ"  7 22:29Эрон футзал терма жамоаси Бразилияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказмоқчи  0 22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  4 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  5 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  11

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди Янгиликлар

Эшитдик-да! Ўзбекистон терма жамоаси март ойида Япония эмас, Ироқ билан ўйнайди

Хабарингиз бор, 22-30 март ФИФА кунлари ҳисобланади.

Бироқ пандемик вазият туфайли Осиё қитъасида март ойида ўтиши керак бўлган ЖЧ-2022 саралаш баҳсларининг деярли барчаси июнь ойига қолдирилди.

Ўзбекистон терма жамоаси март ойида расмий ўйинда майдонга тушмаслиги аниқ. Шу боис терма жамоамиз ФИФА кунлари доирасида ўртоқлик учрашуви ўтказишга қарор қилди.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, Япония футбол ассоциацияси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказиш борасида таклиф билан чиққан. Унга кўра баҳс Японияда ўтиши керак эди ва бунинг эвазига мезбонлар барча харажатларни ўз ҳисобларидан амалга оширишга тайёр эдилар. Бироқ бу таклиф рад қилинган ва Тошкентда Ироқ билан ўйин ўтказишга қарор қилинган.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси 2019 ва 2020 йилларда Ироқ билан ўртоқлик учрашувларида майдонга тушган. Япония билан сўнгги ўртоқлик ўйинимиз эса 2015 йилда бўлиб ўтган.

Рейтинг: -82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика