UZ

Сўнгги янгиликлар

10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  2 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  5 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  5 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  6 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  11 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  23 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0

Эшитдик-да! Остон Ўруновга K-лига гранди қизиқмоқда, аммо... Янгиликлар

Эшитдик-да! Остон Ўруновга K-лига гранди қизиқмоқда, аммо...

"Спартак" ярим ҳимоячиси Остон Ўрунов фаолиятини Жанубий Кореяда давом эттириши мумкин.

"Химки" бош мураббийи Ўрунов ҳақида: "Спартак" билан музокаралар олиб бордик, аммо барчаси маошга бориб тақалмоқда"

Ўруновга К-лига гигантларидан бири "Чонбук Моторс" қизиқиш билдирмоқда. Кореяликлар Остонга "Спартак"даги маошига яқин суммани тўлашга тайёр. Бироқ, футболчининг "Спартак" билан шартномаси бор. Рус клубидаги манбаларимизнинг берган маълумотларига кўра, "Спартак" раҳбарияти Остон Ўрунов билан шартномани ўзаро келишув бўйича бекор қилиб, унинг қолган маошини бермоқчи эмас. Яъни, москваликлар футболчини текинга қўйиб юборишга тайёр.

Остон ҳамда "қизил-оқлар" ўртасидаги битим 2025 йилнинг ёзида якунига етади. 21 ёшли ярим ҳимоячи бунга кўнмаяпти, чунки агар у ушбу келишувга рози бўлса 2 млн. доллардан ортиқроқ маблағдан воз кечишига тўғри келади. Чунки Остон қолган 3 йил ичида "Спартак" билан шартномага кўра умумий 2 млн. доллардан ортиқроқ маош олиши керак. Ҳозирча музокаралар давом этяпти, якуний қарор ҳақида биринчилардан бўлиб "Championat.asia"да ўқишингиз мумкин.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика