UZ

Сўнгги янгиликлар

13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  0 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  0 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  0 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  2 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар сифатида кўраётган футболчисига 100 миллион евро тўлашга тайёр  4 10:44"Сурхон" Наманганда нечта ғалабага эришганини биласизми?   4 10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  2 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  18 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  3 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0

Эшитдик-да: Олий лиганинг етакчи клублари ҳалол футбол борасида келишиб олишган Янгиликлар

Эшитдик-да: Олий лиганинг етакчи клублари ҳалол футбол борасида келишиб олишган

Олий лиганинг 1-туридан ўрин олган дастлабки икки ўйиндаёқ сенсация гувоҳи бўлдик. Пойтахтнинг икки гранди Тошкент вилояти жамоалари билан очколарни бўлишдилар.
Бизга маълум бўлишича, бу йил олий лигада келишилган ўйинларга қарши жиддий кураш олиб борилади. Бу борада Мираброр Зуфарович ҳам ўзларининг сўнгги сўзларини айтиб ўтдилар:
- Ким шундай иш қилса, бутун умрга футболдан четлатаман!

Айтишларича, олий лигада юқори ўринлар учун кураш олиб борадиган жамоалар ва ОЧЛ учун ҳаракат қиладиган клублар бундан буён олий лига равнақи йўлида тўғри ўйнашга ваъда берганлар. Ваъдани эркак киши беради, ваъдага хиёнат эса номарднинг иши бўлади.

Шундай экан, клубларимизнинг барчаси ўз ваъдасида туришларини истаган бўлардик. Аммо пастки ўринларда юрадиган жамоалар бунга қандай қарашлари ҳозирча маълум эмас. Айнан пастки зоналарда юрадиган жамоалар, бугунги кунда урф бўлган "учга уч" услубидан фойдаланадилар. Яъни, ўз майдонида ғалаба қозониб, сафарда мағлубиятга учраб бериш.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика