Эшитдик-да... Олий лигада 4та ғалабадан, 1-лигада 30та ғалаба ва "премия" яхши

Narzulla Saydullayev
16 янв 2014, 19:00
Куни кеча "Пахтакор" ва "Машъал" жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.
Унда кўплаб мутахассислар ҳам қатнашдилар. Уларнинг орасида бир кишининг айтган гапи бизни кулдирмасдан қолмади.
- Олий лигага чиқиб нима қиламиз, ундан кўра биринчи лига ўйинларини ютавериб ҳар бир ғалаба учун мукофот пули олганимиз яхши. Мен буни болларга ҳам айтдим.

Яхши фикр, аммо... Тўғри-да, олий лигага чиқиб, мақсадсиз қатнашиб, мукофотсиз қолишдан кўра биринчи лигада ҳам мақсадсиз қатнашиб ҳеч бўлмаса мукофот олиш яхши-да.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia