Эшитдик-да! ОКМК грузиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда
30 июн 2023 22:04
Янгиликлар
Эшитдик-да! ОКМК грузиялик футболчига қизиқиш билдирмоқда
Музокаралар муваффақиятли якунланса, футболчи ОКМК сафига қўшилади.
Championat.asia маълумотларига кўра, ОКМК клуби грузиялик футболчи, "Динамо Батуми" ярим ҳимоячиси Цотне Мосиашвилига қизиқиш билдирмоқда. Олмалиқликлар Мосиашвилини яқинда жамоани тарк этган Муҳаммад Али Салемдан бўшаган жойга (легионерларга ажратилган лимит доирасидаги) олиб келишмоқчи. Айни дамда олмалиқликлар ҳимоя ва таянч ярим ҳимоя позициясига муносиб номзод излашмоқда.
Клуб 28 ёшли Цотне Мосиашвили билан музокараларни ижобий якунласа, футболчи ОКМК сафига келиб қўшилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар