

"Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида сербиялик форвард Андрия Майдевацни қўшиб олмоқчи. Футболчи дастлаб наманганликларнинг яхшигина таклифини рад қилган.
Маълумот учун, Андрия ўтган мавсум Сербия Суперлигаси иштирокчиси "Нови Пазар" сафида 26 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 3 та ассист қайд этди. Унинг клуби билан шартномаси жорий йилнинг 30 июнь санасида якунланади.



