UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00Сречко Катанец 62 ёшда! У ҳақида 20 та қизиқарли факт  9 00:53"Истанбул Башакшеҳир" назорат учрашувида "Рейхенау" клубини мағлубиятга учратди. Шомуродов норасмий дебют қилди  5 00:19МЮ ёзда биронта ҳам ўйинчи сотмай, трансферлардан 24 млн евро ишлаб олди  2 23:45Беллингем елкасини операция қилдирди."Реал" ярим ҳимоячиси қанча муддатга сафдан чиққани маълум  3 23:23Расман: "Атлетико" 30 млн евролик трансферни амалга оширди  0 22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  2 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  1 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  79 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  4 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  6 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  2 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   6 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди Янгиликлар

Эшитдик-да! “Насаф” яна жаримага тортилди

Ўтган 2021 йилги мавсумда Қаршининг “Насаф” жамоаси ОФК кубогида муваффақиятли иштирок этиб, якунда мусобақанинг финалига қадар етиб бора олган эди.

Аммо клуб финалчи сифатида ишлаб топган мукофот пулларини жарималарни тўлашга сарфлайдиган кўринади. 

Янги йил арафасида “Насаф”нинг илгари клубда кўрикдан ўтган франциялик футболчи Абделае Диаките билан тузилган шартнома шартларини бажармагани учун ФИФА трансфер тақиқи белгилаган эди. Ушбу қарздорлик ҳал этилмагунича “аждарлар” янги ўйинчилар билан шартнома туза олмаслиги тайин. 

"Кино давом этади": "Насаф" Диаките учун жарима тўлайди

Эшитишимизга қараганда, “Насаф” олдида яна бир муаммо пайдо бўлди. Ёдингизда бўлса, ўтган йили ОФК кубоги доирасидаги Гонконгнинг “Ли Ман” жамоасига қарши ўйинда ОФК учрашувга мухлислар киритилишига рухсат берган эди. Бироқ пандемия сабаб карантин қоидаларига риоя этилиши талаб этиларди. Аммо маълум бўлишича, “Насаф” ўша учрашувда хавфсизлик ва карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлай олмаган. 

Қўшимча равишда, пандемия даврида масофа сақлаш нуқтайи-назаридан кўпинча жамоаларнинг захира футболчилари одатдаги захира ўриндиғида эмас, балки унинг ортидаги трибуналарда ўтказилганига гувоҳ бўлдик. “Ли Ман” билан ўйинда аслида фақат жамоа аъзолари ўтиришига мўлжалланган ва захира футболчилари жойлашган трибунага тиббий ниқобсиз мухлислар ҳам киритиб юборилган. 

Эшитишимизга кўра, хавфсизлик масаласига эътиборсиз бўлган “Насаф” клубига ОФК жарима белгилади.

Эшитдик-да! "Оқ-тепа" ва "Истиқлол" "камбэк" қилмоқчи

Рейтинг: -43   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика