UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57"Бунёдкор" ва "Локомотив" собиқ устози "Хўжанд" бош мураббийига айланди  0 23:36Акмал Рустамов: "Омад биз томонда бўлди"  1 23:14Элдор Мойлиев: "Сирожиддин Қўзиев легионерга айланди"  0 22:58Ди Марцио Элдор Шомуродовнинг янги жамоасини маълум қилди  9 22:40Расман: Абрахам яна "Рома"дан кетди, бу сафар бутунлайга  2 22:19Суперлига. Турнир тубидагилар тўқнашувида "Қизилқум" меҳмонда "Шўртан"дан устун келди  8 21:50Ансу Фати: "Барселона"дан доимо миннатдорман"  0 21:25Расман: Мирко Йеличич "Олимпик"дан кетди  2 21:15МЮ собиқ мураббийи Санчо ҳақида: "У машғулотларда энг зўрларидан бири эди, лекин..."  1 20:44"Зенит"га ўтган футболчи "Ал Насср"да 30 млн евро маош олиши мумкин эди  0 20:05"Флуминенсе" сардори Тиаго Силванинг нутқи тармоқларни "портлатмоқда"  5 19:47Ўзбекистон Кубоги чорак финалига қуръа ташланди  22 19:20Клопп: "Диогу нафақат фантастик футболчи, балки ажойиб дўст, меҳрибон эр ва ота эди!"  1 18:45"Реал" футболчиси жамоани тарк этиши учун пул таклиф қилди  13 18:16"Барселона" 3 нафар футболчисини трансферга қўяди: Каталония клубини ким тарк этади?  6

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин Янгиликлар

Эшитдик-да! "Машъал" стадиони сентябрда ҳам ўйинларни қабул қила олмаслиги мумкин

Хабарингиз бор, стадион прожекторларини ёзгача талаб даражасига келтира олмаган 4 клуб сентябрга қадар уй учрашувларини нейтрал майдонларда ўтказишга мажбур этилди.

30 июль куни Coca-Cola Суперлиганинг 13-тур учрашувлари бўлиб ўтади. ПФЛ ярим ой аввал “Машъал”, “Қўқон-1912” ва “Андижон” клубларини стадион масаласида огоҳлантирган. Биринчи навбатда қўқонликлар стадион масаласини ижобий ҳал қилиб, “Навбаҳор”га қарши водий дербисини Яйпанда ўтказадиган бўлишди. Кейинроқ “Андижон” ва “Турон” ўртасидаги яна бир водий дербисига Наманган мезбонлик қиладиган бўлди. 

Бироқ "Машъал" раҳбарияти стадион масаласини ҳалигача ҳал қила олган эмас. Ваҳоланки, ПФЛ 13 июль санасига қадар уч клубга муҳлат берган ва шундан кейин ҳам “Машъал” яна бир карра огоҳлантирилган. Эндиликда ПФЛ бош ташкилотга тақдимнома киритиб, сентябрь ойида ҳам Муборакдаги стадионда ўйинлар ўтказиш учун тақиқ қўйишни режалаштирган. Бу ойда Муборакка “Андижон” ва “Сўғдиёна” клублари ташриф буюриши керак эди. Шунингдек, ўйин санасига қадар ҳам “Машъал” футбол клуби стадион масаласини ҳал қилмаса, 13-тур учун жамоага техник мағлубият ёзилиши мумкин.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика