UZ

Сўнгги янгиликлар

20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   4 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  1 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   11 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  7 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  22 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1 15:50Тарихда илк бор ўзбекистонлик футбол мутахассислари ФИФА қўмитасига тайинланди  130 15:21Стивен Жеррард собиқ жамоасини бошқаришни истамади  0

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин Янгиликлар

Эшитдик-да! Ҳусайн Норчаев Португалия клубига ўтишга яқин

Ўзбекистонлик ҳужумчи Ҳусайн Норчаев фаолиятини Европада давом эттириши мумкин.

Championat.asia сайти маълумотига кўра, ҳужумчи бугун шошилинч равишда Ўзбекистон миллий терма жамоаси қароргоҳини тарк этиб, Тошкентга жўнаб кетди. Футболчи визани расмийлаштириши ва тез фурсатда Португалияга бориб "Брага" клубида тиббий кўрикдан ўтиши керак. Португалияда қишки трансфер ойнаси 3 февраль куни ёпилади. Шу боис футболчи тезда Қатардан қайтиб кетишга мажбур бўлди.

Маълумот учун, "Брага" клуби 1921 йил ташкил топган. Уй ўйинларини 30 минг томошабинга мўлжалланган "Брага" стадионида ўтказади. Айни пайтда жамоани Карлос Карвахаль бошқариб бормоқда. "Брага" Португалия чемпионатида 19 та ўйиндан 37 очко тўплаб, мусобақа жадвалида 4-ўринда бормоқда. "Брага" охирги йилларда еврокубокларнинг доимий иштирокчиси ҳисобланади.

Ўзбекистонлик жонкуяр футбол мухлисларидан бир нарсани илтимос қилган бўлардик. "Брага" клубининг ижтимоий тармоқларида Норчаев ва Ўзбекистон бўйича ўринли фикрлар ёзинглар.

Рейтинг: +82   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика