UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Про лига. "Жайхун" – "ФарДУ", "Олимпик-MobiUz" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:04Қўқонда йирик ғалабага эришган мураббий, дубль қайд этган ҳужумчи, дербида дуранг ўйнаган посбон — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  1 17:32Кафу: "Гаттузо – мукаммал танлов"  1 17:04Мбаппе Испания ғазнасига 14,5 млн евро туширади  0 16:38"Арсенал" иқтидорли футболчиси билан шартномани узайтиришга жиддий киришган  0 16:11Transfermarkt: Мозговой Неъматовга етиб олди, Сергеевнинг нархи 1 миллион бўлди   7 16:03"Насаф" Қаршида "Навбаҳор" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  2 15:40Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғинга киришди  2 15:05Винисиус Хаби Алонсо ҳақида қандай фикрда?  0 14:36Англиянинг 3 та клуби Гарначога қизиқмоқда  0 14:07"Барселона" Гави борасида бир қарорга келди  0 13:39Мюллер: "Бавария" ҳаво иссиқлигига қарамай, "Окленд Сити" билан ўйинда яйради"  0 13:12Руслан Жиянов: "Чемпионлик учун охиригача курашамиз"  12 12:55Акмал Мозговой: "Ҳар бир жамоа бизга қарши борини бериб ўйнайди"  8 12:40"Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ва Украина беллашувини кўришни истардим" – Максим Шацких билан катта интервью  14

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага? Янгиликлар

Эшитдик-да! Арвеладзе Ўзбекистонга қайтиши мумкин. Аммо, қайси жамоага?

2017 йилнинг ёзида Тошкентнинг "Пахтакор" клубини қабул қилиб олган Шота Арвеладзе 2020 йилнинг охирида жамоа билан хайрлашган эди.

У айни пайтда ишсиз бўлиб турибди. Аммо, футбол оммаси грузиялик мутахассиснинг тез орада юртимизга қайтиши ҳақида гапиряпти. "Championat.asia"га маълум бўлишича, Шота Юстиновичнинг хизматларига "Пахтакор" билан бирга, ЎФА ҳам қизиқмоқда. У Саудия Арабистонидаги муваффақиятсизликдан кейин бош мураббийсиз қолган Ўзбекистон миллий терма жамоасини бошқариши мумкин.

Маълумот учун, "Пахтакор" спорт директори Жафар Ирисметов 8 июнь куни сайтимиз мухбири билан суҳбатда Арвеладзе ҳақидаги миш-мишларни рад қилмаган эди.

Эслатиб ўтамиз, Шота Юстинович Ўзбекистонни тарк этгач, турк матбуоти унинг "Фенербахче" ва "Кайсериспор" клублари бош мураббийлигига асосий даъвогар бўлиб тургани ҳақида маълумот берди. Кейинчалик мутахассисга Қатарнинг "Ал Гарафа" жамоасидан таклиф бўлгани айтилган эди...

“Пул унумли эмас, кўп пул унумли” – Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни нега тарк этди?

Шота Арвеладзе "Пахтакор" бошқарувидаги биринчи мавсумида Ўзбекистон чемпионатида бронза, 2-сида кумуш медални қўлга киритган бўлса, клуб охирги 2 йил давомида ички мусобақаларда требл ва олтин дубл қайд этди.

Рейтинг: -68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика