UZ

Сўнгги янгиликлар

23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  10

Эртага қуръа! Янгиликлар

Эртага қуръа!

Эртага, 1 июль куни ОФК штаб-квартирасида ЖЧ саралаш учинчи босқичига қуръа ташлаш ўтказилади.

Афсуски, бу сафарги маросимни биз шунчаки томошабин сифатида кузатамиз. Чунки миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионати саралаш ўйинларининг учинчи босқичига ўта олмади. Гуруҳда Саудия Арабистонидан кейин иккинчи ўринни қўлга киритган бўлсак-да, бу биз учун етарли бўлмади. Шу боис қуръани ҳам, кейинги босқич ўйинларини ҳам мухлис сифатида кузатамиз. 

Формат қандай бўлади? 

Гарчи учинчи босқич формати қандай ўтишини кўпчилик билса-да, шунга қарамай эслатиб ўтмоқчимиз. ЖЧ-2022 саралаш босқичининг учинчи раундида жами 12 жамоа иштирок этади.

Жамоалар 6тадан икки гуруҳга бўлинади. Қатар терма жамоаси мундиал мезбони сабаб учинчи раундда иштирок этмайди. Учинчи босқичда ўйинлар уй-меҳмон тарзида ўтказилади.

Ҳар икки гуруҳдан биринчи-иккинчи ўринни қўлга киритган жамоалар тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига йўл олишади. Учинчи ўринни эгаллаганлар эса ўзаро ўйинда иштирок этиб, бунда ғолиб жамоа қитъалараро плей-офф баҳслари мусобақасига йўл олади.

Иккинчи босқичдан гуруҳ ғолиб сифатида чиққан жамоалар: Сурия, Австралия, Эрон, Саудия Арабистони, Япония, БАА, Жанубий Корея. 

Энг яхши иккинчи ўрин билан чиққан жамоалар: Хитой, Ироқ, Уммон, Вьетнам, Ливан.


Саватчалар маълум

Қуръадан аввал барча 12 жамоа иккитадан 6та саватчага бўлиб чиқилади. Жамоаларни саватчаларга ажратишда ФИФА рейтингининг 18 июнь кунги ҳолатига кўра тўхтамга келинди.

Биринчи саватча: Япония, Эрон.

Иккинчи саватча: Жанубий Корея, Австралия.

Учинчи саватча: Саудия Арабистони, Ироқ.

Тўртинчи саватча: БАА, Хитой.

Бешинчи саватча: Сурия, Уммон. 

Олтинчи саватча: Вьетнам, Ливан.

Бу дегани битта саватчадаги жамоалар кейинги босқичда бир-бирига рақиб бўлмайди. Масалан, Япония жой оладиган гуруҳда Эрон бўлмаслиги аниқ.


Ўйинлар қачон бошланади? 

ЖЧ саралаш учинчи босқич учрашувларига шу йилнинг 2 сентябрида старт берилиб, келаси йилнинг 29 март куни охирги тур учрашуви ўтказилади. 

1-тур. 2 сентябрь

2-тур. 7 сентябрь

3-тур. 7 октябрь

4-тур. 12 октябрь

5-тур. 11 ноябрь

6-тур. 16 ноябрь

7-тур. 27 январь

8-тур. 1 февраль

9-тур. 24 март

10-тур. 29 март


Қуръани жонли кузатса бўладими? 

Бўлади, албатта. ЖЧ саралаш қуръаси эртага Тошкент вақти билан 18:00да старт олади. Қуръа маросимини ушбу ҲАВОЛА орқали кузатишингиз мумкин. 

Рейтинг: -53   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика