UZ

Сўнгги янгиликлар

02:08Лига 1. "Лион" 10 дақиқада 3та гол уриб, ажойиб камбэк ижро қилди  2 02:00АПЛ. "Кристал Пэлас" МЮни "ер тишлатди"  24 01:47А Серия. "Наполи" "Удинезе" билан дуранг ўйнади ва келаси мавсум ЧЛда ўйнаш имкониятидан деярли маҳрум бўлди  0 01:04БАА. Азиз Ғаниев жамоаси чемпионлик учун курашни давом эттирмоқда  0 00:35Файзуллаев гол урди, бироқ ЦСКА сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:33Эрон. Машарипов гол урган баҳсда "Истиқлол" ғалабага эришди  1 23:34Жуд Беллингем нега "Реал"да 5 рақамини танлаган?  7 22:52Лондон клуби мавсум охирида мураббийи билан хайрлашади  1 22:32АПЛнинг бугунги баҳсида ҳакамга камера илиб қўйишади  8 22:03Остон Ўрунов бир киши кам бўлиб қолган "Персеполис"ни қутқарди  15 21:40Жамшид Саидов: "Биринчи бўлимда хатоларимиз кўп бўлди"  1 21:36Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"  23 21:21"Реал" кейинги баҳсда чемпионликни нишонлашни хоҳламаяпти  5 20:55FourFourTwo рейтинги. Алонсо учинчи, Анчелотти тўртинчи ўринда  11 20:36ФИФА рейтинги. Ўзбекистон футзал жамоаси 11 ўринда  12

Эртага "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари қайси либосларда ўйнашлари маълум Янгиликлар

Эртага "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари қайси либосларда ўйнашлари маълум

Бугун Суперлига 22-тур беллашувларига старт берилади.

Турнинг 4та баҳси бугун, қолган иккита ўйини эса эртага ташкиллаштирилади. Эртанги беллашувларда бири Тошкентда бўлиб ўтади. Унда пешқадам "Пахтакор" Қаршининг "Насаф" жамоасини қабул қилади.

Бугун "Пахтакор" - "Насаф" учрашувидан олдин ташкилий масалалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда "шерлар" матбуот хизмати хабар берди.

Унда беллашувни яхши ташкил қилишда ёрдам берадиган турли масалалар - жамоаларга шароитлар, мухлисларнинг ташрифи, учрашувдаги хавфсизлик, майдон сифатини яхшилаш ва бошқа ҳолатлар комиссар  ҳамда клублар вакиллари томонидан муҳокама қилиб ўтилди. "Пахтакор" беллашувда сариқ рангли либосда майдонга тушиши маълум бўлди. "Насаф" эса кўк рангли либосдан фойдаланадиган бўлди.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика