Эртага Муборакда футбол байрами
19 мар 2015 19:43
Янгиликлар
Эртага Муборакда футбол байрами
Эртага Муборак шаҳрида футбол бўйича 24-Миллий чемпионатнинг дастлабки уй учрашуви бўлиб ўтади.
Биринчи турни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўтказган "газчилар" 2:0 ҳисобида ғалаба билан қайтди. Эрта ҳам "Машъал" водийнинг "Андижон" жамоасини ўз майдонида қабул қилади. Муборакдаги очилиш учрашувига ўйин олди дастурлар тайёрланмоқда. Футбол мавсумини бошланишини ҳар йили байрам сифатида нишонлайдиган муборакликлар, бу сафар ўйин олдидан катта концерт дастурини ҳам томоша қилиши мумкин. Эртага 15:00 дан бошлаб стадионда маҳаллий санъаткорлар ижросида байрам дастури бошланади.
"Машъал" - "Андижон" баҳси 16:30 да старт олади. Ўйин бошлангунча мавсумнинг очилиш қисми ҳам бўлиб ўтади.
Бу ўйинга чипталар стадион кассаларида сотилмоқда. 18 ёшгача бўлган мухлисларга 1000 сўмдан этиб белгиланган бўлса, 18 ёшдан юқори бўлган футбол ихлосмандлари учун 5000 минг сўмдан бўлади.
Барча мухлисларни стадионда жамоамизни қўллаб-қувватлашга чорлаймиз !

championat.asia
Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
Англия Кубоги. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Салфорд Сити"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Родри дисквалификация қилиниши мумкин
Фикрлар