Эронлик футболчи намойишларда қатнашгани учун 26 йилга озодликдан маҳрум этилди
09 янв 2023 19:11
Янгиликлар
Эронлик футболчи намойишларда қатнашгани учун 26 йилга озодликдан маҳрум этилди
Эронлик футболчи Амир Ризо Наср Азадани 26 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Эрондаги оммавий норозилик намойишларини қўллаб-қувватлаган эронлик “Трактор”нинг собиқ ҳимоячиси уч полициячининг ўлдирилишида иштирок этганликда, шунингдек, жамоат хавфсизлигини бузиш ва ноқонуний гуруҳларга аъзоликда айбланган.
Умуман олганда, Азадани 26 йилга ҳукм қилинди, аммо у бир неча жазони бир вақтда ўтагани сабабли 16 йилни қамоқда ўтказади, бу унга қўйилган жиноятлардан бири учун максимал муддат саналади.
Аввалроқ ОАВ Амир Азадоний ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида хабар берганди, бироқ кейин Эрон расмийлари бу маълумотни рад этганди.
Фикрлар