Эрон Про лигаси. Машарипов—Ўрунов қарама-қаршилигида мамлакат тарихида илк бор аёл ҳакам ишлайди
06 мар 2024 01:35
Янгиликлар
Эрон Про лигаси. Машарипов—Ўрунов қарама-қаршилигида мамлакат тарихида илк бор аёл ҳакам ишлайди
Эрон Про лигасининг 20-туридан ўрин олган "Истиқлол" — "Персеполис" учрашувида мамлакат футбол тарихи саҳифаларида қоладиган бўлди.
Ҳакамлар қўмитаси бошлиғи Худодод Афшаряннинг баёнотига кўра, мазкур беллашувнинг ВАР ҳакамлари сафида аёл ҳакам Меҳса Ғорбани фаолият ишлайди.
Шу тариқа, Эрон футболи тарихида илк маротаба аёл ҳакам ўйинда фаолият олиб боради.
Эслатиб ўтамиз, "Истиқлол"да ўзбекистонлик футболчи Жалолиддин Машарипов, "Персеполис"да эса яна бир ўзбекистонлик вингер Остон Ўрунов тўп тепади.
Мазкур учрашув 13 март куни ўтказилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар