Эрон – Ўзбекистон учрашуви ҳаками биз учун қанчалик омадли?

Tolibjon Qosimov
11 июн 2017, 09:10
ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 8-турида Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Эронга қарши баҳс олиб боради.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) бўлажак ўйинга уммонлик ФИФА рефериси Аҳмад Абу Бакар Саид ал-Кафни бош ҳакам этиб тайинлаган. Унга қанотларда ҳамюртлари Ҳамид Сулаймой Марҳун ал-Маҳайи ҳамда Абу Бакар Салим Маҳад ал-Амри ёрдам беради. Умар Муборак Мазаруа ал-Ёқубий (Уммон) захира ҳаками сифатида ишлайди.

Ҳакамлар ишига малайзиялик Муҳаммад Солиҳ Субҳиддин баҳо беради. Учрашув комиссари этиб япониялик Каисе Томохиро тайинланди. Хавфсизлик бўйича офицер – Тара Сингх (Малайзия).

Аҳмад Ал Каф бугунги кунга қадар Ўзбекистон жамоалари иштирокидаги учта ўйинда фаолият олиб борган.

2016 йил бўлиб ўтган U-23 Осиё чемпионати гуруҳ босқичида Ўзбекистон олимпиячилари Ироққа 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйган баҳсда айнан шу ҳакам ишлаган.

Ўша йил Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасидаги "Ал Жайиш" - "Насаф" учрашувини ҳам Ал Каф бошқариб борган. Ўша ўйинда Сардор Рашидов гол уриб "Насаф"ни мағлуб этганди - 1:0.

Ниҳоят 2017 ОЧЛ 1-туридан ўрин олган, уммонлик мана шу ҳакам бошқарган "Ал Таавон" - "Локомотив" ўйинида мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучишган.


ЖЧ-2018 саралаши. 3-босқич. 8-тур
ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН
12 июнь 2017. Теҳрон. “Озоди” стадиони. 21:45 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Аҳмад ал-Каф, Ҳамид Ал Маҳайи, Абу Бакар Ал Амри, Умар Ал Ёқубий (Уммон)
Назоратчи: Субҳиддин Муҳаммад Солиҳ (Малайзия)
Комиссар: Каисе Томохиро (Япония)


Маълумот учун, ЖЧ–2018 саралаши “А” гуруҳи 7-туридан кейин Эрон 17 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Ўзбекистон 12 очко билан гуруҳда ҳозирча 3-поғонада бормоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›