UZ

Сўнгги янгиликлар

22:52Илёс Зейтуллаев: "Майдонни бундай ажойиб ҳолатга келтирган инсонларга раҳмат. "Қўқон-1912"га қарши учрашувларимиз қизиқарли бўлмоқда"  0 22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   18 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  39 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8

Эрон. Мусаев, Насимов ва Мельзиддинов жамоалари навбатдаги ўйинни ўтказишди Янгиликлар

Эрон. Мусаев, Насимов ва Мельзиддинов жамоалари навбатдаги ўйинни ўтказишди

Эрон Про-лигасида 21-тур ўйинлари жавом этмоқда.
Эътиборингизга легионерларимиз иштирокидаги ўйинларни тақдим этамиз.

Фозил Мусаев тўп тепаётган "Сепахон" клуби сафарда "Фулад"га қарши ўйнади. Учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Мусаев баҳсда 88 дақиқа ўйнади. "Сепахон" 20та ўйиндан сўнг 37 очко билан мусобақа жадвалининг 3-поғонасини эгаллаб турибди. Клуб навбатдаги турни 20 февраль куни ўз уйида "Зоб Оҳан"га қарши ўтказади.

Эрон про-лигаси мусобақа жадвали
"Фулад" - "Сепахон" 0:1
Гол:
М.Шарифи 21

Руслан Мельзиддинов тўп тепаётган "Нафт Масжид Сулаймон" клуби сафарда "Гостареш Фулад Табриз" билан ўйнади. Бу баҳсда 0:0 ҳисоби билан тугади. Мельзиддинов учрашувда 90 дақиқа ўйнади. Клуб 19 очко билан 13-поғонада бормоқда. Ҳамюртимиз жамоаси кейинги баҳсни 19 февралда "Трактор Сози"га қарши ўйнайди.

"Гостареш Фулад Табриз" - "Нафт Масжид Сулаймон" 0:0

Баҳодир Насимов фаолият олиб бораётган "Падидеҳ" клуби ўз уйида "Персеполис" билан беллашди. Баҳсда меҳмон жамоа 1:0 ҳисобида зафар қучди. Насимов учрашувда тўлиқ ўйнади. "Падидеҳ" айни пайтда 24 очко билан мусобақа жадвалининг 10-поғонасидан ўрин олган. Клуб кейинги учрашувни 20 февраль куни сафарда "Роҳ Оҳан"га қарши ўтказади.

"Падидеҳ" - "Персеполис" 0:1
Гол:
О.Алишаҳ 76
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика