UZ

Сўнгги янгиликлар

23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  3 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  24 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  1 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  16 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  8 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6 18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  4 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди Янгиликлар

Эрон матбуоти: Али Каримига нисбатан ноҳақлик қилинди

Хабарингиз бор, яқинда Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди.

Яқин тўрт йил мобайнида 43 ёшли Шаҳобиддин Азизи Хадем Эрон ФФни бошқарадиган бўлди. Президентликка даъвогарлар орасида собиқ футболчи Али Карими ҳам бор эди. Бироқ у атиги 9 овоз тўплаб, биринчи босқичдаёқ курашдан чиқиб кетди. Шундан сўнг Эрон матбуоти бу ерда қандайдир хатолик ўтгани ҳақида бонг ура бошлади.

Хусусан tehrantimes.com сайти бу ҳақда шундай ёзди: "Ўтган якшанба куни Эрон футбол федерациясига янги президент сайланди. Лекин буерда нимадир хатолик борга ўхшайди. Чунки сайлов натижаларига кўра, Али Каримининг 87 овоздан атиги 9та овоз олгани маълум бўлди. Шундай экан, савол туғилади: нима учун овоз берганларнинг аксарияти футбол кишисини умуман эътиборга олмади?"

Эрон халқаро конференция марказида бўлиб ўтган сайловда Шаҳобиддин Азизи Хадем 87та овоздан 49 овоз тўплаб, федерация янги президенти этиб тайинланди. Сайловда кимдир ютади, кимдир ютқазади бу табиий ҳол. Бироқ ОАВ ходимлари нима учун Али Каримидек машҳур шахс 9та овоз олганини тушунишмаяпти.

"Тўққизта овоз? Бу аҳмоқлик. Бунга ишониб бўлмайди. Али Каримида тўғри, ҳали раҳбарлик тажрибаси йўқдир, лекин қолган учта номзодни ҳам ҳеч ким танимасди. Ўтган 15 йил мобайнида Эрон футбол федерациясини раҳбарликка лаёқати йўқ одамлар бошқарди. Бунинг натижаси даҳшат. Ҳозирги федерация ҳам мамлакат футболида ниманидир ўзгартиришига ишонмаймиз", - деб ёзади tehrantimes.com сайти. 

Мақолада яна шундай дейилган: "Али Каримининг нима сабабдан сайловда ютқазгани тушунарлидир, лекин унинг атиги 9та овоз олганини қандай изоҳлаш мумкин? Айтайлик, у 20, 30 ёки 40та овоз олиб ҳам мағлуб бўлиши мумкин эди. Федерацияга алоқадор кишиларнинг очиқчасига Каримини рад қилишганини Эрон футболи учун уят деса бўлади".

"Эрон клублари менежерлари кўпинча федерация қарорларига қарши чиқиб келган ва мамлакат футболини футболга алоқадор кишилар бошқариши шарт деб келишади. Лекин кўрдикки, клублар менежерлари ҳам Али Карими номзодини маъқуллашмади. Бу эса Эрон футболида қайта қуриш бошлаш лозимлигини кўрсатмоқда".

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика