UZ

Сўнгги янгиликлар

14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  4 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  44 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1

Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат Янгиликлар

Эрон, Корея ва Япония пешқадам, Ўзбекистон мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. Гуруҳлардаги ҳолат

Кеча Осиё қитъасида ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи 6-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Кечаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди.

"А" гуруҳидаги натижалар.

 

"Б" гуруҳида қайд этилган натижалар.


"С" гуруҳида қайд этилган натижалар. 


"А" гуруҳида Эрон 16 очко билан яққол пешқадам, Ўзбекистон эса кечаги ғалабадан кейин очколари сонини 13тага етказиб олди ва мундиал сари навбатдаги қадамни ташлади. БАА кеча Қатарни 5:0 ҳисобида таслим этган улардан 3 очкога илгарилаб кетди. Қўшниларимиз Қирғиз Республикаси эса кеча Эрон билан дурангни сақлаб қола олмади ва очколари учталигича қолди.


"Б" гуруҳида Корея Республикаси 14 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Ироқда 11 очко, тобора ўйини кучайиб бораётган Иордания эса 9 очкога эга. Бу гуруҳда Кувайт ва Фаластин ҳали ютмади.


"С" гуруҳида Япония ҳаммаси деярли ҳал қилиб қўйди десак бўлади. Қолган 5 жамоа эса ҳақиқий "жанг" олиб боришмоқда. Австралия 7, қолган 4 термада эса 6 очкодан мавжуд. Ҳақиқий "ўлим гуруҳи".


ЖЧ-2026 3-саралаш босқичи Осиё минтақасида 6-турдан кейин тўпурарлар пойгасида Алмоез Али (Қатар) ва Язан Ал Наймат (Иордания) бештадан гол билан пешқадамлик қилишмоқда.  Голли паслар борасида эса Юня Ито (Япония) яққол пешқадам, "Реймс" вингери 5та ассист қайд этган.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика