Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум
03 дек 2025 17:20
Янгиликлар
Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум
"Пахтакор" ҳужумчисининг шартномаси йил охирида якунланади.
Эроннинг "Персеполис" клуби Ўзбекистон терма жамоаси ва "Пахтакор" клуби ҳужумчиси Игорь Сергеевга қизиқиш билдирмоқда.
Жамоа форварднинг агенти орқали футболчига йилига 800 минг евро маош тўлаш шарти билан икки йиллик таклиф билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 32 ёшли ҳужумчининг "Пахтакор" билан шартномаси декабрь ойининг сўнгида ниҳоясига етади. "Персеполис" клубида ўзбекистонлик бошқа бир футболчи – Остон Ўрунов тўп тепади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Тезкор хабар! Рубен Аморим МЮдан кетди
Расман: Шерзод Насруллаев — "Пахтакор" аъзоси!
Фикрлар