UZ

Сўнгги янгиликлар

16:30Ўзбекистон Кубоги. 3-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Сурхон" ва "Шўртан" 1 нафардан йўқотишга эга  0 16:15"Манчестер Сити" ва Абдуқодир Ҳусанов 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  9 16:09Футзал. "Оил Стар" Ўзбекистон Кубоги ярим финалининг жавоб баҳсида ЎзСҚБ билан ўйнамоқда  0 15:58Ўзбекистон Кубогида нима гап?  2 15:48Ўзбекистоннинг БАА ҳамда Қатарга қарши учрашувлари учун ҳакамлар тайинланди  11 15:48Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   3 15:31"Футбол олами". Водий дербисида "Нефтчи"да ғалаба, "Пахтакор"да 6:0, Қаршида жанговар дуранг ёхуд 9-тур ҳақида батафсил  0 15:20Эшитдик-да! CAFA U-17 мусобақасида Ўзбекистон U-16 терма жамоаси қатнашади  0 15:00Про лига. 6-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 14:39МЮ Европа Лигасидаги эҳтимолий ғалабани нишонламоқчи эмас  2 14:11Анчелоттининг ўғли "Рейнжерс"ни бошқариши мумкин  2 13:42"Ноттингем Форест" эгаси омма олдида бош мураббийга нисбатан ғазабини намоён қилди  3 13:15"Барселона" Флик ва Шенснига янги шартнома таклиф этди  6 12:48"Наполи" Де Брюйнега қанча маош беришга тайёрлиги маълум  2 12:21Австрия ва Швейцария чемпиони "Байер" бош мураббийлигига даъвогар  0

Эрон футболи. Масъуд Шожайи яна терма жамоага қайтиши мумкин Янгиликлар

Эрон футболи. Масъуд Шожайи яна терма жамоага қайтиши мумкин

Саккиз ойлик четлатишдан сўнг Эрон футболи етакчиларидан бири Масъуд Шожайи яна терма жамоага қайтиши мумкин.

Маълумки, Грециянинг АЕК клубида ўйнаётган ушбу футболчи ўтган йил Европа лигаси доирасида бўлиб ўтган баҳсда Исроил клубига қарши майдонга тушгани учун маълум муддатга терма жамоадан четлатилганди.

Лекин форслар бош мураббийи Карлуш Кейруш Грецияга бориб унинг ўйинини кузатди, бу эса ярим ҳимоячининг яна терма жамоага қайтиши мумкинлигини билдиради. АЕК ва "Олимпиакос" ўртасидаги баҳсни кўрган Кейруш фэйсбукдаги саҳифасида шундай изоҳ қолдирди: "Гап йўқ, Масъуд! Сен бугун зўр ўйнадинг. Сен Греция чемпионатидаги энг зўр футболчилардан бирисан".

Шожайининг Эрон термасига қайтишини журналистлар бир ҳолат билан изоҳлашмоқда. Гап шундаки, Англиянинг "Ноттингэм Форест" клуби легионери Ашкан Дежага жароҳат олиб икки ойга сафдан чиқди. Швециянинг "Остерсундс" клубида тўп тепаётган 24 ёшли Саман Годдос эса ҳозирча терма жамоага киришиб кета олмаса керак.

Эрон терма жамоасининг шу йил ёзда жаҳон чемпионатида иштирок этишини ҳисобга олсак, таркибда Шожайидек тажрибали футболчининг бўлиши барча учун кони фойда бўлади. Эрон кураш федерацияси спортчиларнинг исроиллик курашчиларга қарши гиламга чиқишига рухсат берди. Шундан келиб чиқиб Карлуш Кейруш ҳам Шожайини терма жамоага қайтармоқчи.

Агар Шожайи терма жамоа сафида жаҳон чемпионатига боргудек бўлса, у эронликлар ичида учта мундиалда қатнашган дастлабки футболчи бўлади. Маълумот учун, 33 ёшли ярим ҳимоячи миллий жамоа сафида 70тадан кўп ўйин ўтказган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика