UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  19 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  376 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  5 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  8 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  34 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Эрнан Креспо тез орада "Ал Айн" бош мураббийига айланади. Мураббий ОЧЛдаги илк учрашувини "Пахтакор"га қарши ўтказади Янгиликлар

Эрнан Креспо тез орада "Ал Айн" бош мураббийига айланади. Мураббий ОЧЛдаги илк учрашувини "Пахтакор"га қарши ўтказади

Буни Фабрицио Романо маълум қилди.

Аргентина термасининг собиқ ҳужумчиси Эрнан Креспо Бирлашган Араб Амирликларининг "Ал Айн" клуби бош мураббийига айланади. Мураббий тез орада бу постни эгаллайди. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Креспо яқиндагина истеъфога чиқарилган "Аякс" собиқ бош мураббийи Алфред Схрёдернинг ўрнини эгаллайди. 

Эслатиб ўтамиз, "Ал Айн" ОЧЛ баҳсларида "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган. Креспо ОЧЛдаги илк учрашувини 28 ноябрь куни "Пахтакор"га қарши ўтказади.  Айни дамда БАА жамоаси ОЧЛнинг тўртта ўйинидан кейин 12 очко жамғариб, кейинги босқич масаласини ҳал қилган. Маълумот учун, Эрнан Креспо бундан олдин "Ал Дуҳайл" клуби бош мураббийи эди. Унинг ўрнини эса ПСЖ собиқ мураббийи Кристоф Гальтье эгаллади. Энди Креспо ўз фаолиятини "Ал Айн"да давом эттириш арафасида.

ОЧЛда "Пахтакор" билан бир гуруҳдан ўрин олган "Ал Айн" кутилмаганда бош мураббийини истеъфога чиқарди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика