UZ

Сўнгги янгиликлар

02:42“Наполи” февраль ойидан буён илк марта А серияда тўп кирита олмади  0 02:32Иньеста салкам икки йиллик қора анъанага барҳам берди  2 02:07Месси “гол+пас” тизими бўйича 500 очко жамғарди  6 01:48Италия чемпионати. “Наполи” – “Интер” учрашувида ҳисоб очилмади  2 01:41Испания чемпионати. "Барселона" ишончли ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади+ФОТО  12 01:38Франция чемпионати. “Нант” “Генгам”ни мағлуб этди ва учинчи поғонага кўтарилди ва бошқа натижалар  1 00:45Англия чемпионати. “Саутгемптон” 85-дақиқада дурангни ғалабага айлантирди  1 23:54Германия чемпионати. “Бавария” “Боруссия” га етиб олди  9 23:38Испания чемпионати. “Спартак”дан бешта гол ўтказган “Севилья” бу сафар ҳам тўрт тўп фарқи билан мағлуб бўлди  11 23:27Россия чемпионати. “Спартак” ўз майдонида “Амкар” билан муросага келди  0 23:11Италия чемпионати. “Сампдория” йирик ғалабага эришди  1 22:56Хосеп Гвардиола: “Ғалаба қозонишда давом этаётганимиздан хурсандман”  6 22:29Франция чемпионати. Кейта ва Фалькаонинг голлари «Монако»га ғалаба келтирди  2 22:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 22:05Жозе Моуриньо: "Ғалабани кўпроқ истаган жамоа ғолиб бўлди"  32

Эрматов ва Танташев бошқарган баҳсда Австралия Сурияни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Эрматов ва Танташев бошқарган баҳсда Австралия Сурияни мағлубиятга учратди

Австралия ҳамда Сурия ўртасидаги ЖЧ-2018 саралашининг плей-офф босқичи жавоб учрашуви якунланди.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. Бугун Сиднейдаги "Австралия" стадионида Австралия ҳамда Сурия ўртасидаги ЖЧ-2018 саралашининг плей-офф босқичи жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Сурияликлар мезбонлик қилган илк учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

АВСТРАЛИЯ - СУРИЯ 2:1

Гол: Тим Кейхилл 15, 108 - Ал Сома 9.

Австралия: Мэтью Райан, Милош Дегенек, Брэд Смит, Тим Кэйхилл, Марк Миллиган, Мэтью Юрман, Мэтью Леки, Робби Круз, Жеймс Троиси, Трент Сейнсбери, Томас Рогич.

Сурия: Иброҳим Алма, Моаяд Ажжан, Ал Баур, Маҳмуд Ал Мавас, Умар Ал Сома, Одай Ал Жаффал, Тамер Ҳаж Муҳаммад, Ҳамид Мидо, Заҳер Медани, Мардик Мардикиан, Фаҳд Юсеф.

1. Учрашув бошланди. Ҳамюртимиз Равшан Эрматовнинг хуштаги баҳсга старт берди.

6. Жеймс Троиси рақиб жарима майдончасига кириб, Иброҳим Алма қўриқлаётган дарвозага зарба берди. Бироқ тўп ҳимоячига тегиб йўналишини ўзгартирди ва посбон тўпга эга чиқди.

9. ГОООООЛЛЛЛ!!!! УМАР АЛ СОМААА!!!!! Тамер Ҳаж Муҳаммад ва Умар Ал Сома қарши ҳужумга ўтди. Уларга фақат 3 нафар ҳимоячи қаршилик қилаётган эди. Ҳаж Муҳаммаднинг узатган тўпидан сўнг Ал Сома чапроққа қочиб, дарвозабон қўриқлаётган яқин бурчакни аниқ нишонга олди! ҚОЙИЛ! 

ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

15. ГООЛЛЛЛЛ! ТИМ КЕЙХИЛЛЛЛ!!! Бу сафар гол уриш австралияликларга насиб этди. Тим Кейхилл қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозани ишғол қилди. Ўз услубида! Ҳисоб 1:1.

ГОЛНИ ТОМОША ҚИЛИШ

19. Баҳс тенг курашлар остида ўтмоқда. Икки жамоа ҳам кетма-кет ҳужум уюштириб, ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқмоқчи.

21. Ҳозирча учрашув бош ҳаками Равшан Эрматовга ҳеч қандай эътироз йўқ. У баҳсда деярли кўринмаяпти.

22. Жеймс Троси рақиб жарима майдончасига кирмай, дарвоза томон зарба берди, бироқ сурияликлар тўпни қайтаришди.

26. Равшан Эрматов Мэтью Лекига сариқ карточка кўрсатди. Футболчи рақиб қарши ҳужум уюштираётганда қўполлик ишлатди.

30. Австралияликлардан ажойиб ҳужум! Мезбонлар тика-така услубида рақиба жарима майдончасига ёриб киришди, бироқ Кейхиллнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришга муваффақ бўлишди.

33. Мэтью Леки ўнг қанотда ҳимоячини алдади ва жарима майдончасига кириб келди. Унинг яқин бурчакка берган зарбасини суриялик дарвозабон ушлаб қолди.

35. Австралияликларнинг яна бир ҳужуми бошланаётганда қанот ҳаками байроқчасини кўтарди, аммо такрорий лавҳада ҳеч қандай қоидабузарлик йўқлиги аниқланди.

38. Томас Рогич жарима майдончасига кирмасдан чап оёғи билан сурияликлар дарвозасига зарба берди, тўп дарвоза устунининг ёнгинасидан ўтиб, орқа томондан тўрга тегди.

40. Айни дамда Сурияда мухлислар учун катта экран ўрнатилган ва юзлаб ишқибозлар севимлиларини ушбу телеэкран орқали томоша қилишмоқда.

42. Марк Миллиганга ҳам сариқ карточка кўрсатилди. У рақибга қарши қўпол ҳаракат қилди.

44. Майдонда сурияликлар футболчиси ётибди. Одай Ал Жаффалга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

45. Биринчи бўлим якунланди! Танаффус! 1:1.

                         ТАНАФФУС

Биринчи бўлим статистикаси



46. Иккинчи бўлимга старт берилди!

50. Австралияликлар жарима зарбасини амалга оширишди. Тахминан 25 метрлардан берилган зарбани Иброҳим Алма тўхтатиб қолди.

52. Мезбонлар Сурия терма жамоасини ўз майдонидан чиқармасликка ҳаракат қилишмоқда. Ҳозирча улар бунинг уддасидан чиқишмоқда.

53. Австралияликларнинг ҳужумлари борган сари хавфли тус олмоқда. Тез орада гол бўлса ҳам ажаб эмас.

55. Томас Рогич узоқ масофадан сурияликлар дарвозасини ишғол қилишга уриниб кўрди. Дарвозабон Иброҳим Алма ишончли ҳаракат қилди ва тўпни ушлаб олди.

57. Негадир сурияликлар бош мураббий майдонга туширмоқчи бўлган футболчи эътироз билдира бошлади. Бекор қилиндими?

58. ЗАРБААА!! Леки бурчакдан узатилган тўпни дарвозага буришга ҳаракат қилди, аммо унинг зарбаси етарли даражада аниқ бўлмади.

60. 10-рақамдаги Фирас Ал Ҳатиб 11-рақамдаги Одай Ал Жаффал ўрнига майдонга тушди.

63. Сурия бу сафар ҳужумга ўтди, аммо жарима майдончасига узатилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади.

66. Гари Кехилл дарвоза томон яна бош билан зарба берди, бу сафар ҳам дарвоза посбони тўпга эга чиқди.

68. Сурия терма жамоасидан яна қарши ҳужум. Аммо яна ҳужумни якунига етказувчи топилмади.

69. РОГИЧЧЧЧ!!! Иброҳим Алма сейв амалга оширди!

70. Бугун суриялик посбон фаолиятидаги энг ёрқин ўйинлардан бирини ўтказмоқда.

72. Сурияликлар ўз жарима майдончаси ёнида қоиза бузишди. Равшан Эрматов тезда жарима зарбаси белгилади. Австралияликлар таркибида ўзгариш: Троиси ўрнига - Никита Рукавитса майдонга тушди.

73. Сурия терма жамоаси футболчиси Ҳамидо Мидо майдондан олиб чиқиб кетилмоқда. Футболчи жароҳат олган кўринади.

75. Жароҳат олган суриялик футболчи ўрнига Исра Ҳамвия майдонга тушди.

79. Маҳмуд Ал Мавас Муйга нисбатан қўпол ўйнади. Сариқ карточка.

80. Бугунги учрашувни Сиднейдаги "Австралия" стадионида 41,136 мухлис томоша қилмоқда.

83. Икки жамоа футболчилар чарчаб қолгани кўриниб турибди. Бундай вазиятларда захирадан баҳсга қўшилганлар ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин.

85. Сурияликлар вақтни чўзиш учун ётиб олишни бошлашди. Мардик Мардикиан ушбу вазифани бажармоқда.

87. Захирадан ўйинга қўшилган Исра Ҳамвия жуда қўпол ўйнади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан "мукофотланди".

88. ЗАРБАААА! Австралияликларнинг ҳужуми гол билан якунланиши мумкин эди, аммо суриялик ҳимоячи тўп йўлига ўзини ташлади ва хавфни бартараф этди.

89. Ўзгариш: Мадрик Мадрикиан ўрнига - Осама Омари майдонга тушмоқда.

90. Равшан Эрматов ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берди.

90+1. Робби Круз жарима майдонига ёриб кираётганида тўп қўлига теккан экан. Ҳакам хуштагини чалиб, ўйинни тўхтатди.

90+4. Иккинчи бўлим ҳам якунланди. Иккала баҳснинг асосий вақтида ҳисоб 1:1 билан тугагани туфайли, қўшимча бўлимлар ўтказилади.

ҚЎШИМЧА БЎЛИМ

Фахримиз бўлган Равшан Эрматов ҳам бироз дам олишга қарор қилди. Ўзбекистонлик ҳакамлар "Омадимизни берсин, шарманда қилма, омин" деб дуо қилишди ва майдонга қайтиб кетишди.

90. Қўшимча бўлим бошланди.

92. Иккинчи бўлимни учрашувнинг тўртинчи ҳаками Илгиз Танташев бошқармоқда.

93. Маҳмуд Ал Мавас иккинчи маротаба сариқ карточка олди ва майдонни тарк этмоқда. Илгиз Танташев унга кийиниш хонасига йўлни кўрсатиб қўйди.

94. Австралия таркибида ўзгариш.Томи Юрич Томас Рогичнинг ўрнини эгаллади. Равшан Эрматов тўртинчи ҳакам ролини бажармоқда.

97. Иккинчи қаватда елкама-елка бўлган курашда суриялик футболчи йиқилиб тушди. Танташев қоида бузилганини кўрсатди. Карточка йўқ.

100. Австралия бурчак зарбасига эга бўлди. Жарима майдонига узатилган тўпни ҳимоячилар бартараф этишди. Иккинчи узатма эса ноаниқ зарба билан якунланди.

105. Биринчи экстра таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.

105+2. Сурия қарши ҳужумга ўтмоқда. Аммо марказга етиб келганда, уларнинг узатмалари ўз манзилига етиб бормаяпти.

Биринчи қўшимча бўлим якунланди

105. Иккинчи қўшимча бўлим бошланди.

107. Танташев симуляцияга эътибор бермай ўйинни давом эттиришни кўрсатди. Сурияликлар эса карточка талаб қилишди. Талаб қондирилмади.

108. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! ТИМ КЕЙХИЛЛЛ!!! Робби Круз чап қанотдан узатган тўпни Тим Кейхилл дарвозага жойлаб қўйди. Ҳисоб 2:1. Олдинда австралияликлар.

113. Сурияликлар шошилишмоқда. Мураббий ҳам кўпчилик бўлиб ҳужумга ўтишни талаб қиляпти.

115. Илгиз Танташев бундай учрашувларда кам ишлагани билиниб қолди. Қанот ҳаками байроқчасини кўтариб турган пайтда, у ўйнашга рухсат берди. Сурия терма жамоаси мураббийи эса жанжал уюштирмоқда.

119. Танташев Австралия дарвозаси олдида қоида бузилганини айтди. Ал Сома тўп олдида.

120. УСТУНННН!!!!!!! Ал Соманинг зарбаси устунга тегиб қайтди. 2 дақиқа қўшиб берилди.

ЎЙИН ЯКУНЛАНДИ! АВСТРАЛИЯ ҒАЛАБА ҚОЗОНДИ!

Рейтинг: +49   

Фикрлар

+31   
10 окт 14:44:31
Лев Иванович Яшин
Спорт ТВ ни хозирги кунда куриш учун 2 та сабаб (тўғрироғи шахс) бор. Булар Хайрулла ака Хамидов ақлли ва чуқур тахлилга асосланган шархи учун. Иккинчиси Элдор Мустафоев, тўғри кўпинча хато қилади исмларни айтишда а бошқа жойларда лекин хақиқатни айтади, иш ўрнини йўқотишдан қўрқмайди ва хохлаган одамини устидан адолатли тарзда хует қилиб қўя олади. Қолганли илимилиқ.
+26   
10 окт 14:50:16
Nuriddin
Суриялик футболчиларга фақат қойил қолиш керак. Австралия билан тенгма-тенг ўйнаяпти. Манимча, Сурия ўрнида Ўзбекистон бўлганида натижа ҳар доимгидек "қониқарсиз" бўларди...
Чунки, Суриялик ўйинчиларга ватан туйғуси кучли экан!!!
+21   
10 окт 14:28:50
Nodirbek_Real_M
Минус босганнни Хиндистон томонлардан филлар йуклаб кетсин!!!!
+15   
10 окт 15:52:23
Футбол сайти
Экстра тайм ---- олга Сурия!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!
+12   
10 окт 14:51:03
Rosso UZB
Sportda tennis bo'lyapti. Sharxlovchi G'anisher " chapillab " jon tegdi. Shu yetkazishni iloji bormikin boshqa bunday sharxlamosin
+12   
10 окт 14:29:48
Лев Иванович Яшин
Спорт Тв ни сукманглар хозир Ахмаджон дегани келиб хаммани айниб сукиб ташеди. Ака ТВ да ишлайди шекилли доим каердандир келиб адвокатликни бошледи.
+11   
10 окт 16:42:23
Хонмирзо
Эх Эрматовни давриям тугади энди халқаро майдонда. Эни футболимизни нимаси билан мақтанамиз а?
+11   
10 окт 16:38:49
Ulugbek_MYU
МЕН ЯНА БИР БОР СУРИЯГА КОИЛ КОЛДИМ. ДАХШАТЛИ УЙНАДИ. БУЛАР БУГУН ГАЛАБАГА ЛОЙИК ЭДИЛАР ( ТанташевГА АЛОХИДА РАХМАТ)
+11   
10 окт 16:23:28
Elyor Ziyo
Узб Суриядек уйнай олмасди 2 та уйинда хам.
+11   
10 окт 15:44:41
Football.com
shundo uyinni opbermasa eee
+11   
10 окт 14:53:14
Vodiy lochini
Shunchaki qoyil SYRIA
+11   
10 окт 14:20:42
Hayot
Aytmaganmidim hali erta hulosa chiqarishga demay qo'yaveraymi) Bu yerda O'zbekiston termasi yo'q o'ynamasdan yutqazadigan.
+10   
10 окт 16:48:23
Албарс
Админлар Эрматов ўрнига нега Танташев тушди????? Сабаби нимада??????? Эрматовга телефон қилинглар!
+10   
10 окт 16:29:27
Bob Real
Manimcha kimlargadur Avstraliya chiqishi, qizil yo penalti bulishi kerak bugan. Ermatov bu ishni uzi qilishni istamagan.
+10   
10 окт 16:25:00
Penalti
Эрматов экиб куйди, уйини узи охиригача бошкариши керак эди, хали бу бахс мунозара булиши аник!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   305
Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади
Ўзбекистон терма жамоасини БААларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул...  136
Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди
Олий лиганинг 25-турида "Бухоро" ўз уйида...  143
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг