UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Расман: "Бухоро" ва "Олимпик" собиқ футболчиси "Арал"га ўтди  0 10:42Футзал. Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Австралия билан ўйнайди  2 10:33ЎФАнинг 2025 йилги фаолиятига бағишланган конгресс ва "Йилнинг энг яхшилари"ни тақдирлаш маросими бошланмоқда  0 09:56Инсайд тасдиқланди: Сардор Раҳмонов — "Бунёдкор" футболчиси  1 09:41Гейнрихнинг ЦСКАдаги ягона голини урган учрашувни ёдга оламиз  5 09:00Sofascore. Азиз Ғаниев учрашувнинг энг яхшиси бўлди  2 08:35Бензема янги шартнома сабаб "Ал-Иттиҳод"да ўйнашни тўхтатди  2 08:15Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  82 07:45Бугун футбол. Ўзбекистон миллий терма жамоаси Арманистон клуби билан ўйнайди  6 02:59Европа лигаси. Умумий гуруҳ босқичи якунига етди  1 02:29"Кристал Пэлас" "Астон Вилла" футболчисини ижарага олди  0 01:53Жеррард яна бир бор Слотни танқид қилди  2 01:24ПСЖ етакчиси сафдан чиқди  1 00:53Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол"дан бир хил натижа  2 00:16БАА. "Банияс" "Ал Наср"ни мағлуб этди, Шукуров тўлиқ ўйин ўтказди  5

Эрматов нега дербини бошқармайди? Янгиликлар

Эрматов нега дербини бошқармайди?

Бугун ЎзПФЛ Суперлиганинг 2-тур учрашувларини бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини маълум қилди.

Унга кўра, турнинг марказий учрашуви бўлиши кутилаётган "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳсини Равшан Эрматов эмас, балки Шерзод Қосимов бошқариб боради. Албатта, нима сабабдан Эрматовнинг Тошкент дербисига қўйилмагани мухлислар орасида ўзига хос баҳс-мунозараларни келтириб чиқарди.

Бошида ўзимиз ҳам ҳайрон қолдик. Наҳотки, Эрматов яна "Пахтакор" иштирокидаги ўйинга қўйилмаса деган хаёлга бордик. Лекин кўп ўтмай барчаси маълум бўлди. Гап шундаки, Равшан Эрматов бригадаси бугун Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган "Ал Ҳилол" - "Ал Райан" баҳсини бошқаради. Саудия Арабистонида бўлиб ўтадиган учрашув бизнинг вақт билан 22:15да бошланади ва "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри намойиш этилади.

Эрматов бугунги ўйинни ўтказиб эртага юртимизга қайтиб келади ва 8 март куни бўладиган "Қизилқум" - "Қўқон-1912" баҳсида ҳакамлик қилади. Кейин эса ўйиндан эртасигаёқ  9 март куни Дубайга учиб кетади. Негаки шу куни жаҳон чемпионати ўйинларини бошқариши кутилаётган ҳакамлар Дубайда жам бўлиб имтиҳон топширишади. "Бунёдкор" - "Пахтакор" баҳси 10 март куни ўтказилишини ҳисобга олсак, табиийки Эрматов бу пайт Тошкентда бўлмайди. Шу боис ПФЛ Ҳакамлар қўмитаси уни Навоийда кечадиган ўйинга бош ҳакам этиб тайинлади.

Х.Холиқов.


Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика