Эрматов бригадасига олтин медаллар берилгани ҳақидаги хабар тасдиқланмади

Narzulla Saydullayev
18 июл 2014, 17:28
ФИФА рефериси Равшан Эрматов бригадасига ФИФА томонидан медаллар берилганлиги ҳақидаги хабарлар, медалнинг «олтин»лиги айтилгани ҳолда турли ОАВда бошқача талқин қилинган.
ФИФА, ҳақиқатан ҳам, Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадасига Жаҳон чемпионати медалини берган. Жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган ФИФА рефериси Равшан Эрматовнинг ЎФФ матбуот хизматига хабар беришича, бу сувенир Жаҳон чемпионатида ҳакамлик қилиш ҳуқуқини қўлган киритган барча ҳакамларга Жаҳон чемпионатидаги иштироки учун эсдалик сифатида берилади. Мазкур сувенирнинг финал учрашуви ҳакамларига бериладиган медалга умуман алоқаси йўқ.

Жаҳон чемпионати финалини бошқарган ҳакамлар бригадаси эса алоҳида олтин медаллар берилади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: the-uff.com