Эрик тен Хаг шогирдига омад тилади
12 янв 2024 19:23
Янгиликлар
Эрик тен Хаг шогирдига омад тилади
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Боруссия" Д жамоасига ўтган Жейдон Санчога омад тилади.
"Умид қиламанки, унинг ишлари жойида бўлади ва унга омад тилайман. У яна ўз даражасига қайтади", - деди тен Хаг.
Кеча Дортмунд клуби вингерни "Манчестер Юнайтед"дан мавсум якунигача ижарага олди. 2021 йил ёзида Санчо 85 млн евро эвазига "қизил иблис"га айланганди. Бироқ жамоа бош мураббийи билан жанжаллашиб қолгани учун у август ойидан буён ўйинларда қатнашгани йўқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар