UZ

Сўнгги янгиликлар

13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  0 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  10 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  2 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  12 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  7 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  19 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  24 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  1 08:00Суперлига. "Динамо" – "Хоразм" 3:1   0 08:00Муҳаммад Салоҳ ёзда Саудияга кўчиб ўтиши мумкин. Саудияликлар унга қанча ойлик таклиф қилгани маълум  1 07:33ОАВда Ямалнинг гаплари нотўғри талқин қилинган  13 00:55Фримпонг жароҳати қанчалик жиддий экани маълум бўлди  5

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди Янгиликлар

Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилиши керакми? Патрис Эвра жавоб берди

"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Патрис Эвра айни дамда жамоани бошқараётган Эрик тен Хагни истеъфога чиқармаслик кераклигини айтди.

"Бир гапни айтаман: мураббийларни истеъфога чиқариш жонимга тегди. Агарда Эрикни ҳам кетказсак, у истеъфога чиқарилган бешинчи мураббий бўлади. Бу биз билган "Манчестер Юнайтед" эмас. "Манчестер Юнайтед"да содиқлар ишларди. Ҳозир ундай эмас.

Энди жамоага Жим Рэтклифф келди, у футболга катта эътибор беради, шу сабабли унга ҳам катта босим тушади. Мухлисларни алдамаган бўлардим. Ҳозир ишлар яхши эмас.

Жамоа "Астон Вилла"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётганида танаффусда "Юнайтед"нинг 3:2 ҳисобида ютишини тахмин қилгандим. Ўшанда ҳамма мени аҳмоққа чиқарди, лекин биз ютдик. Ажойиб! Бироқ ундан кейин "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлдик. Бизга барқарорлик етишмаяти.

Эрик тен Хаг мени ташвишга солмаяпти. Менга шунчаки мураббийни қўллаб-қувватлаш муҳим. Чунки ўтган мавсум уни "Юнайтед"га мос мураббий деб айтгандик. Ўтган мавсумда у катта вазифани бажарганди.

Бироқ МЮ ҳар мавсумда ниманидир ютиши мажбурий бўлиб боряпти. Агарда жамоа топ-4га кира олмаса, балки, Рэтклифф янги мураббий олиб келар. Кўрамиз.

Бироқ мен мураббийлар истеъфосидан чарчадим. "Челси" Жозе Моуриньюни истеъфога чиқаргани ёдингиздадир. Шундан кейин клубда барқарорлик йўқолди, тўхтамасдан мураббийлар истеъфога чиқарилди.

Тушунаман, "Юнайтед" мухлисларининг жахли чиққан, лекин йил давомида қандай жамоалар мағлуб этилганини ёдга олинг. Бугун барчаси ўзгариб кетиши мумкин, лекин тарих ўзгармайди", - деди Эвра.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика