Эрик Байи Франция кубогида рақибининг қовурғасини синдиргани учун еттита ўйинга четлатилди
19 янв 2023 23:48
Янгиликлар
Эрик Байи Франция кубогида рақибининг қовурғасини синдиргани учун еттита ўйинга четлатилди
Футболчи "Марсель" клубида ижаража тўп сураётган эди.
Эрик Байи Франция кубогида "Йер" клубига қарши ўйиннинг 15-дақиқасида оёғи билан рақибининг кўкрак қафасига зарба берганди. Бунинг оқибатида футболчи Альмике Ндиайнинг қовурғаси синганди. Бундан ташқари, футболчининг ошқозони ҳам лат эган ва ички қон кетиш юз берган.
Франция футболчи федерацияси тартиб-интизом қўмитаси эса ушбу ҳаракат учун Эрик Байини 7 та ўйинга четлатди.
Маълумот учун, Эрик Байи Франция чемпионатида 6 та ўйин ўтказганди.
Фикрлар