UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  4 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  3 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  0 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  5 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  1 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  2 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  7 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  9 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  6 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  11 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0

EPLMANAGER: 6-турда майдонга тушмайдиган ва сафга қайтадиган футболчилар Янгиликлар

EPLMANAGER: 6-турда майдонга тушмайдиган ва сафга қайтадиган футболчилар

Теглар :  Eplmanager
Бугун Англия Премьер-лигасининг 6-тур учрашувларига старт берилади.

EPLMANAGERда совғалар учун кураш авжига чиққан. Ушбу турда майдонга туша олмайдиган футболчилар рўйхатини сизга тақдим этамиз:


"Манчестер Юнайтед" - "Лестер Сити"

"Лестер" посбони Каспер Шмейхелнинг ҳолати ҳақида "Олд Траффорд"да бўладиган баҳсдан олдин текширилиб кўрилади. Унда мушак жароҳати бор эди. Менди сафга қайтади, аммо Марцин Василевский эса майдонга туша олмайди.

Антони Марьсяль "тулкилар"га қарши ўйнамайди. Бу маълумотни Жозе Моуриньо тасдиқлади.



"Борнмут" - "Эвертон"

Англия лига Кубогини ўтказиб юборган Ромелу Лукаку бугун сафга қайтиши керак. Жагиелка ҳам ҳафта ўртасида дам олди ва 6-турда майдонга тушиши мумкин, аммо Бешич, Жеймс МакКарти ва Гибсон майдонга туша олмайди.



"Ливерпуль" - "Халл Сити"

Адам Лаллана ва Жоржино Вийналдум ҳафта ўртасидаги Кубок учрашувини ўтказиб юборишди, аммо бугун улар сафга қайтиши керак.

Юрген Клопп Дэниел Старриж 6-тур учрашувига тайёр бўлишига умид билдирмоқда.

"Халл Сити" таркибида бир ўйинга четлаштирилган Ливермор "Ливерпуль"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин, аммо Майкл Доусон, Алан МакГрегор ва Мозез Одубажо ушбу баҳсни ўтказиб юборишади.


"Мидлсбро" - "Тоттенхэм"

Кристиан Стуани ва Жордан Родес 6-тур ўйинида майдонга тушиши мумкин, Грант Лидбиттер ва Фабио да Силва ҳам бу баҳсда таркибга киритилиши мумкин.


"Тоттенхэм" сафида Гарри Кейн жароҳат туфайли бир неча ҳафта майдонга туша олмайди.


"Сток Сити" - "Вест Бромвич"

Шердан Шакири жароҳатидан қутилди ва машғулотларда тўлиқ иштирок этмоқда. Якуний қарорни бош мураббий қабул қилади.

Жонатан Уолтерснинг тўпиғида муаммо бор.


"Вест Бромвич" футболчиси Крис Брант жароҳатидан қутилган бўлсада, 6-турда майдонга тушмайди, чунки Насир Шадли яхши формада.


"Сандерленд" - "Кристал Пэлас"

Кубок ўйинида майдонга тушмаган Хазри, Жэк Родвелл ва Жермейн Дефо жорий турда сафга қайтиши керак.

Борини "Кристал Пэлас"га қарши ўйинда иштирок этмайди, Виктор Аничебе эса жисмоний ҳолатини тикламоқда.

"Бургутлар" сафида Скотт Данн 6-тур баҳсини ўтказиб юборади.


"Суонси" - "Манчестер Сити"

Борха Бастон 6-тур ўйинида "Суонси" сафида майдонга тушиши мумкин, чунки Натан Дайер яқинда операция қилинди.

"Манчестер Сити" сафида Нолито бу баҳсни ўтказиб юборади, Венсан Компанида эса яна жароҳат пайдо бўлди.


Серхио Агуэронинг дисквалификацияси якунига етди.


"Арсенал" - "Челси"

"Арсенал" ҳужумчиси Оливье Жиру "Челси"га қарши баҳсда майдонга тушиши мумкин, аммо Арон Рэмси жароҳати билан курашишда давом этмоқда.

Жон Терри жароҳатидан тўлиқ қутилмаган, шу сабабли уни "Арсенал"га қарши баҳсда майдонда кўрмаймиз.

Антонио Контенинг сўзларига кўра, Сеск Фабрегас асосий таркибда майдонга тушиши мумкин.


"Вест Хэм" - "Саутгемптон"

Уинстон Рид машғулотларга қайтди ва "Вест Хэм"га ёрдам бериши мумкин, аммо Артур Масуаку 6 ҳафтага сафдан чиқди.

Аарон Крессвелл, Энди Кэролл, Андре Аью, Диафра Сахо майдонга тушмайди. Альваро Арбелоа 6-турда Премьер-лигада дебют қилиши керак.


"Саутгемптон" футболчиси Жей Родригесда жароҳат бор.


"Бёрнли" - "Уотфорд"

"Уотфорд" сафида йўқотишлар кўп, Хосе Холебас, Дарил Янмаат, Юнус Кабул, Жером Синклейр, Стефано Окака бу баҳсда иштирок эта олмайди.


Барча маълумотлар Англия Премьер-лигасининг расмий сайтидан олинди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика