UZ

Сўнгги янгиликлар

22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  0 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  0 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  16 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  4 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  7 19:53Виктор Гёкереш – Португалия чемпионатида мавсумнинг энг яхши футболчиси  0 19:24"Арсенал" икки етакчиси билан шартномани узайтирмоқчи  3 18:55Испания терма жамоаси бош мураббийи: "Ле Норман – Европанинг энг яхши ҳимоячиларидан бири"  1 18:24"Бавария" 14 ёшли Ямаль билан шартнома имзоламоқчи бўлган  2 17:56"Челси"га Англия футбол ассоциацияси томонидан 74 та айблов қўйилди  2 17:22Вадим Абрамов: "Андижон" Азмиддинов қизил карточка олгани учун биз билан ҳозир ўйнашга рози бўлмади"  21 16:52ЖЧ-2026 фаворитлари айтилди. Ўзбекистон қайси ўринда?  31 16:24Франция терма жамоаси собиқ дарвозабони фаолиятини якунлади  1 15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  3

"EPL Manager": Саккизинчи тур шарҳи Янгиликлар

"EPL Manager": Саккизинчи тур шарҳи

Англия Премьер-лигаси ҳамда EPLmanager совринли лигасининг 8-тури якунига етди.

8-тур учрашувларини "Челси" - "Лестер Сити" баҳси очиб берди. Премьер-лиганинг амалдаги чемпиони биринчи етти турда бор-йўғи 7 очко ишлади ва навбатдаги баҳс ҳам "туликлар"нинг мағлубияти билан якунланди. Антонио Конте жамоаси Клаудио Раньери шогирдларини 3:0 ҳисобида таслим этди. Диего Коста, Азар ва Виктор Мозеслар ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди.

"Борнмут" ва "Халл Сити" учрашувида кутилмаган натижа қайд этилди. "Олчалар" "Халл" дарвозасига 6 та гол уришди, меҳмонлар эса бор-йўғи битта гол билан жавоб қайтаришди.

Маурисио Почеттинонинг "Тоттенхэми" чемпионатдаги учинчи дурангни қайд этди. 80 дақиқалик голсиз ўйиндан сўнг, Носир Шадли ҳисобни очди. "Шпор"лар ярим ҳимоячиси Деле Алли эса ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар муроса кўчасини танлашди.

"Арсенал" эса ажойиб формада. Арсен Венгер шогирдлари "Суонси"ни қийинчилик билан мағлуб этишди (3:2).

"Манчестер Сити" ҳамда "Эвертон" ўртасидаги басҳда Мартин Стекеленбург учрашувнинг асосий қаҳрамонига айланди. У Серхио Агуэро ва Кевин Де Брюйненинг 11 метрлик зарбаларини қайтаришга муваффақ бўлди. Ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.

Турнинг энг кутилган учрашуви "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси эди. Юрген Клопп шогирдлари ўйинда устунлик қилишди, аммо Давид Де Хеанинг сейвлари қизиллар гол уришига имкон бермади. Учрашувда нурсиз дуранг қайд этилди.

8-тур билан бирга "EPLMANAGER"да яна бир совринли лига ҳам ўз якунига етди. "Galaxy League" ғолиби Индонезиядан "Oplet" жамоаси эгаси бўлди. У ўзбекистонлик "Shaxiiiii" билан тенг очко тўплади, аммо сайт қоидаларига кўра индонезиялик ғолиб деб топилди (голлар сони бўйича).

Кучли ўнликдаги энг кўп жамоа Ўзбекистондан бўлди.


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Junior Stanislas (BOU) 15 points

2. José Holebas(WAT) 13 points

3. Joe AllenSTK 13 points

4. Maarten Stekelenburg(EVE) 13points

5. Theo Walcott(ARS) 12 points


Супер-сардор сифатида энг кўп танланган 5 футболчи:

1. Sergio Agüero

2. Diego Costa

3. Alexis Sánchez

4. Zlatan Ibrahimovic

5. Son Heung-Min

6. Philippe Coutinho

7. Theo Walcott

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика