UZ

Сўнгги янгиликлар

13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  0 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  2 12:35U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланди: Ўзбекистон Австралия ва Ҳиндистон билан бир гуруҳда  8 12:24"Ўзбекнефтгаз" "Насаф", "Бухоро" ва "Бунёдкор" клубларини молиялаштиришни тўхтатмоқда  19 11:53"Мақсадим — аёллар футболи ривожига ҳисса қўшиш" — Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийи Котрина Кулбите  0 11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   2 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  3 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  4 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  6 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0

EPL Manager: Премьер-лига 7-турининг шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: Премьер-лига 7-турининг шарҳи

Ўтган ҳафта охирида Англия Премьер-лигасининг 7-тур учрашувлари бўлиб ўтди.

Тур "Тоттенхэм" - "Хаддерсфилд" учрашуви билан бошланди. Лига дебютанти мавсумни яхши бошлаган бўлсада, йирик мағлубиятдан қутила олмади. 23-дақиқада ҳисоб йириклашиб кетди. Гарри Кейн 9-дақиқада ҳисобни очди. Етти дақиқа ўтиб "шпорлар" Дэвиснинг зарбасидан сўнг ҳисобни 2:0 кўринишига келтиришди.Биринчи бўлим ўртасида Кейн яна гол уриб, ҳисобни йириклаштирди. Тўртинчи гол 90-дақиқада Мусса Сиссоко томонидан урилди.


"Сток Сити" ва "Саутгемптон" ўртасидаги ўйинда мезбонларнинг омади чопди. Марк Хьюз жамоаси мавсумни яхши бошлай олмади ва уларга ғалаба жуда муҳим эди. 40-дақиқада мезбонлар Диуфнинг голи билан ҳисобни очишди, аммо "авлиёлар" 75-дақиқада Йошиданинг голи ёрдамида ҳисобни тенглаштиришди. Ўн дақиқа ўтиб Питер Крауч ўйинга нуқта қўйди. Ғалаба "Сток"ни турнир жадвалида 13-ўринга олиб чиқди. "Саутгемптон" бир поғона тепада.

"Вест Бромвич" ҳамда "Уотфорд" ўртасидаги учрашув драматик кўриниш олди. Рондон биринчи бўлимнинг 18-дақиқасида ҳисобни очди, 21-дақиқада эса Жонни Эванс ҳисобдаги устунликни оширди, аммо меҳмонлар бу оғир вазиятдан чиқиб кета олишди. Аввалига Дукуре 37-дақиқада ҳисобни қисқартирди, кейин 90-дақиқада Ришарилсон ҳисобни тенглаштирди. 2:2 ҳисобидаги дуранг "Уотфорд"га биринчи ўнликда курашни давом эттириш имкониятини сақлаб қолди.

Чемпионатнинг етакчиларидан бири бўлган "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида аутсайдер "Кристал Пэлас"ни қабул қилди. Лондонликлар ўз бош мураббийини ҳайдаб юборишди, клуб эса мавсум бошидан бери бирорта гол ургани йўқ. Кўпчилик йирик ҳисобдаги ўйин бўлишини кутган эди. Мата 3-дақиқадаёқ ҳисобни очди, кейин 34-дақиқада Феллайни ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди. Иккинчи бўлимда Феллайни ва Марсьялнинг голлари манкуниналарга навбатдаги йирик ғалабани тақдим этди.

"Борнмут" ва "Лестер Сити" ўртасидаги учрашув голларсиз якунланди. Мезбонлар хавфли зонада, "тулкилар" эса 17-ўринни "Суонси" билан бўлишиб турибди.

"Вест Хэм" - "Суонси Сити" учрашуви мухлисларга бор-йўғи 1та гол тақдим этди. Диафра Саконинг 90-дақиқадаги голи "болғаурарлар"га муҳим 3 очкони тақдим этди.

Шанба кунининг марказий учрашуви "Стэмфорд Бриж"да бўлиб ўтди. "Челси" бу турда "Манчестер Сити"ни қабул қилди. Кураш ва вазиятларга бой бўлган баҳсда битта гол урилди. "Шаҳарликлар"нинг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин Де Брюйне урган гол "Манчестер Сити"га навбатдаги ғалабани қўлга киритишда асосий ролни ўйнади.


Якшанба кунги баҳсларни "Арсенал" - "Брайтон" учрашуви очиб берди. Мавсумни яхши бошлай олмаган "тўпчилар" ўз формасини тиклаб бормоқда. Чемпионат ва Европа лигасидаги ғалабалардан сўнг улар Премьер-лиганинг янги иштирокчисини синовдан ўтказишди. Монреал ва Ивобиларнинг голлари "Арсенал"га навбатдаги 3 очкони олишда ёрдам берди. Венгер жамоаси "Челси"га етиб олди.

"Эвертон" 7-турда "Бёрнли" билан куч синашди. "Ирислар" мавсум бошидан бери мухлисларини хафа қилиб келишмоқда ва бу сафар ҳам рақибга таслим бўлишди. Хенрикнинг ягона голи "Эвертон"ни мағлуб этиш учун етарли бўлди. "Бёрнли" олтинчи ўринга кўтарилди.

Тур "Ньюкасл" ва "Ливерпуль" ўртасидаги учрашув билан якунланди. Юрген Клопп жамаси яна ғалаба қозона олмади. Коутиньо 29-дақиқада ҳисобни очди, Хоселу эса 36-дақиқада мувозанатни тиклади. Бундай ҳисоб ўйин охиригача сақланиб қолди.

7-турнинг энг кўп очко йиққан футболчиси "Тоттенхэм" ҳимоячиси Бен Дэвис (15 очко) бўлди!


Бу турда икки фойдаланувчи энг кўп очко йиғишга муваффақ бўлишди: «manchester» (Ўзбекистон) ва «นายขนมกรุบ» (Таиланд).


Open Championship Asia совринли лигасида рақобат жуда кучли. Вьетнамдан «Giang Giang» жамоаси 304 очко билан биринчи ўринди.

1. «Giang Giang» - 304 очко

2. «Plfc» - 301 очко

3. «zafarirs» - 298 очко

8-10 ўринлардаги жамоалар лига етакчисидан 12 очко орқада.



EPLManager.com сайтига киринг, рўйхатдан ўтинг ва қимматбаҳо совғаларни ютиб олинг!

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика