UZ

Сўнгги янгиликлар

15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  1 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  1 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  1 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2 12:32"Манчестер Юнайтед" "Реал" ярим ҳимоячисига эътибор қаратди  2 12:02Кевин Амаро: "Ўзбекистон - биз учун сирли жамоа"  2 11:29"Ювентус" Сандро Тонали учун "Манчестер Юнайтед" билан баҳслашади  0 10:55Англиялик футболчи одам ўлдиргани учун қамоқхонада ўтириб чиқиб, собиқ жамоасига қайтди  3 10:30Marca нашри "Реал Мадрид"нинг шорт-листидан ўрин олган уч нафар ҳимоячи номини эълон қилди  2 10:02Футзал. "Сурхон" ва "Нефтчи"да мағлубият. "Бунёдкор" рақибига 8 та гол урди  0 09:33"Олтин тўп" соҳиби: "МЮ - футболчилар қабристонига айланиб қолди"  3 09:05"Реал Мадрид" юлдузи ҳам жароҳат олди  4 08:36"Барселона" футболчиси терма жамоа сафида жароҳат олди  5 08:14Сон Хин Мин рекорд ўрнатди  7 07:35Ўсмирларимиз бугун Туркияга қарши "Жар"да майдонга тушади  4

EPL Manager: 12-тур шарҳи Янгиликлар

EPL Manager: 12-тур шарҳи

Теглар :  Eplmanager
Англия Премьер-лигасининг 12-тур учрашувлари якунланди ва эътиборингизга ушбу тур шарҳи ҳамда EPL Manager натижаларини эълон қиламиз.

АПЛнинг 12-тур ўйинларини "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" баҳси очиб берди. Сўнгги ойларда яхши ўйин кўрсата олмаётган Жозе Моуриньо жамоаси рақибга нисбатан яхшироқ ҳаракат қилди. Иккинчи бўлимда МЮ Хуан Матанинг голи эвазига олдинга чиқиб олди, аммо учрашув охирида Оливье Жиру ҳисобни тенглаштириб, ўз жамоасига 1 очко совға қилди.

"Сток Сити" ўз майдонида "Борнмут"га ютқазиб қўйди, баҳсдаги ягона голга Натан Аке муаллифлик қилди.

"Саутгемптон" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди. Иккала жамоалар ҳам дарвозага йўл топа олишмади. Мезбонлар ҳимояда жуда яхши ҳаракат қилишди. Юрген Клопп жамоаси турнир жадвали етакчиси бўлиш имкониятини қўлдан чиқарди.

"Уотфорд" "Лестер"га қарши майдонга тушди. Учрашув триллер билан бошланди. Баҳсдаги барча 3 та гол илк 15 дақиқаликда киритилди. Ҳисобни Капу очди, кейин эса Перейра устунликни яна битта голга оширди. "Тулкилар"нинг ягона голи Марез томонида киритилди.

"Сандерленд" "Халл"ни 3:0 ҳисобида таслим этди ва қуйи поғоналарни тарк этмоқда. Бу баҳсда Аничебе (дубл) ва Дефо рақибни ранжитди.

"Эвертон" чемпионатда очко йўқотишда давом этмоқда. Бу сафар "Суонси" билан дуранг (1:1) қайд этилди. Сигурдссон 41-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Коулмэн мувозанатни тиклади.

"Кристал Пэлас" - "Манчестер Сити" учрашувида Хосеп Гвардиола "шаҳарликлар" устози бўлганидан сўнг илк бор АПЛда майдонга тушган Яя Туре 2 та гол уриб, ўз жамоасига 3 очко тақдим этди. Мезбонлар сафида Уикхэм фақат битта гол билан жавоб қайтарди.

"Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" учрашувида "шпорлар" иродали ғалабага эришишди. Славен Билич жамоаси икки маротаба ҳисобда олдинга чиқди, аммо Почеттино шогирдлари бор кучини ишга солиб, қийин вазиятдан чиқиб кетишди. Харри Кейннинг учрашув охиридаги иккита голи "Тоттенхэм"га 3 очко тақдим этди.

"Мидлсбро" ўз уйида "Челси"ни қабул қилди. Кўклар баҳсда устунлик қилишди ва Диего Костанинг ягона голи учрашув тақдирини ҳал қилди.

Турнинг сўнгги ўйинида "Вест Бромвич" "Бёрнли"ни қабул қилиб, рақиб дарвозасига жавобсиз 4 та гол урди. Голларга Филлипс, Флетчер, Моррисон ва Рондон муаллифлик қилди.

EPL Manager сайтида Jet Black лига ишга тушди ва ушбу совринли лиганинг илк турида Комбоджадан бўлган "Metfline FC" жамоаси энг кўп очко тўплади (81 очко). Иккинчи ва учинчи ўринларни "Andijon2103" ва "DHEWWA10 FC" (Индонезия) жамоалари эгаллаб турибди.


Турнинг энг яхши футболчилари:

1. Натан Аке (BOU) 13 points

2. Yaya Toure (MCI) 12 points

3. Matt Phillips (WBA) 11 points

4. Patrick van Aanholt (SUN) 11 points

5. Victor Anichebe (SUN) 10 points

6. Harry Kane (TOT) 10 points


Энг кўп супер-сардор сифатида танланган футболчилар:

1. Eden Hazard

2. Sergio Agüero

3. Romelu Lukaku

4. Philippe Coutinho

5. David de Gea

6. Roberto Firmino

7. Artur Boruc

8. Mesut Özil

9. Kevin De Bruyne

10. Laurent Koscielny

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика