UZ

"Энг зўр-2022". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди Янгиликлар

"Энг зўр-2022". Йилнинг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар эълон қилинди

26 ноябрь санасида 2022 йилнинг энг яхшиларини эътироф этиш мақсадида "Энг зўр-2022" тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Йилнинг энг яхши мураббийи бўлишга номзодлар:

- Рўзиқул Бердиев ("Насаф")

- Самвел Бабаян ("Навбаҳор")

- Тимур Кападзе (Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ва "Олимпик")

- Максим Шацких ("Пахтакор")



Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган маросимнинг бошқа лауреатлари тез орада эълон қилинади. Анъанага кўра, энг асосий номинациялар ғолиблари спорт журналистлари овозига кўра аниқланади. Ички лигалар таснифида эса энг кучлилар мавсум давомида мураббийлар, футболчилар, ОАВ вакиллари ҳамда мухлислар овозларига кўра аниқлаб келинмоқда. Шунингдек, ташкилотчилар ўзбек футболи ривожига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган яна қатор инсонларни тақдирлашни режалаштирган.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика