UZ

Сўнгги янгиликлар

22:14"Ланс" марказий ҳимоячиси клубдан кетиши мумкин  0 21:56ЕЧЛ. "Бавария" — "Реал". Мадридликлар таркиби эълон қилинди  8 21:30АПЛ клуби мураббийи клипда суратга тушди  0 21:13"Ал Иттиҳод" Бензема, Фабиньо ва яна 4 нафар футболчи жароҳат олганини эълон қилди  0 20:46АПЛда энг кўп маош тўлайдиган клублар рейтинги эълон қилинди  1 20:29Карло Анчелотти: "Менинг "Бавария"дан ўч олиш ниятим йўқ"  8 20:02"Бавария"нинг 5 нафар футболчиси "Реал"га қарши ўйинда майдонга тушмаслиги мумкин  7 19:30Диёр Xолматов: "Ҳиссиётларимни тасвирлаб бериш иложсиз. Отамга ўхшаган футболчи бўлишга интиламан"  6 19:22U-23 Осиё кубоги. 3-ўрин учун ўйин баҳсда ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  8 19:07"Рома" ҳужумчисини трансферга қўяди  3 18:42Рой Кин "Арсенал"нинг чемпионлик учун курашдаги асосий муаммосини кўрсатиб ўтди  3 18:20Левандовски "Бавария"ни "Боруссия"дан устун қўйди  8 17:58Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тарихий ўйинидан ГАЛЕРЕЯ  7 17:25Элбек Тўлқинов: "Жаҳон чемпионати бежиз Ўзбекистонга берилмаганини исботлашга ҳаракат қилдик"  0 16:55U-23 Осиё кубоги. Норчаев финалда гол урса, тўпурар бўлиши мумкин  11

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян Янгиликлар

"Энг зўр-2022". Павел Бугало ягона, Одил Аҳмедов рекордчи, дебютант Кападзе, Бердиев ва Саркисян

26 ноябрь куни йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш "Энг зўр-2022" маросими бўлиб ўтади.

Мазкур тантанага оид айрим фактларни келтириб ўтамиз ва бироз тарихга юзланамиз.


Йилнинг энг яхши футболчиси

— 1992 йилдан бери ўтказиб келинаётган совриннинг илк эгаси Валерий Кечиновдир (1992, "Пахтакор")

— Одил Аҳмедов бу борада яққол рекордчи. Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси 6 маротаба мамлакатимизда тенгсиз деб топилган. 

— Александр Гейнрих бу совринни ютган энг ёш футболчи ҳисобланади. Саша 2002 йил 18 ёшида энг яхши футболчи сифатида эълон қилинган. 

— Павел Бугало йилнинг яхши футболчиси бўлган ягона дарвозабон бўлиб турибди. Таниқли собиқ посбон 1996-1997 йил "Пахтакор" сафида мазкур совринга лойиқ кўрилган. 

— Совринни ютган энг ёши катта футболчи Миржалол Қосимов 34 ёш

— Энг яхши футболчи сифатида шу кунгача фақат 3та хорижлик футболчи номзодлар қаторига кирган. Муҳсин Муҳаммадиев (Тожикистон 2000), Гочгули Гочгулиев (Туркманистон 2002), Ривалдо (Бразилия 2009)


Энг яхши мураббий

— Юрий Саркисян ва Рўзиқул Бердиев 5 маротабадан Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийига айланган. 

— Қуйидаги хорижлик мураббийлар номзодлар қаторидан жой олган. Улардан биттаси ғолиб чиққан.  Александр Мягков (Россия, "Сўғдиёна" 1998), Сергей Шевченко (Украина, "Андижон"  1999, "Қизилқум" 2000), Тачмурод Агамуродов (Туркманистон, 2004 "Пахтакор"), Юрген Гёде (Германия, Ўзбекистон терма жамоаси 2004), Виктор Кумиков (Россия, "Машъал" 2007). 

— Самвел Бабаян 2015 йилдан сўнг яна энг яхши мураббийлар номзодлигига лойиқ кўрилди. 

— Тимур Кападзе фаолиятида илк бор йилнинг энг яхши мураббийи совринини қабул қилиб олиши мумкин. 


—  Рўзиқул Бердиев яна бир бор бу совринга эга чиқса, Юрий Саркисяннинг рекордини янгилайди. 

— 1996 йилдан бери ҳозиргача жами 13 нафар мураббий ушбу номинацияда тенгсиз бўлган.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика