"Энди Саудия Арабистони чемпионати ҳақида ҳам кўп эшитамиз" — Пирло
24 июл 2023 15:31
Янгиликлар
"Энди Саудия Арабистони чемпионати ҳақида ҳам кўп эшитамиз" — Пирло
"Сампдория" бош мураббийи Андреа Пирло Саудия Арабистони клубларининг трансфер бозоридаги фаоллиги ҳақида фикр билдирди.
"Бир неча йил олдин Қатарда бўлгани каби янги бозор пайдо бўлди. Футбол ҳам ҳаёт каби янги имкониятлар беради. Энди Саудия Арабистони чемпионати ҳақида ҳам кўп эшитамиз. Балки бу лига дунёдаги энг яхшиси бўлар", – деди Пирло.
Италиялик мутахассис шу ёзда "Сампдория" бошқарувига келиб, 2025 йил ўрталарига қадар шартнома имзолаганди. Жамоа кейинги мавсумда B Серияда ўйнайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар