Эмилиано Мартинес ЖЧ-2022даги ғалаба медалини ҳимоя қилиш учун 20 минг фунтга Бельгия овчаркасини сотиб олди
02 янв 2023 16:58
Янгиликлар
Эмилиано Мартинес ЖЧ-2022даги ғалаба медалини ҳимоя қилиш учун 20 минг фунтга Бельгия овчаркасини сотиб олди
Эмилиано Мартинес ЖЧ-2022даги ғалаба учун берилган медални ҳимоя қилиш учун қўриқчи ит сотиб олди.
Аргентина терма жамоаси дарвозабони медални ҳимоя қилиш учун 20 минг фунт стерлингга махсус ўқитилган Бельгия овчаркасини сотиб олди.
Бундай итлар 30 кггача бўлади. Буюк Британия ва АҚШдаги юқори даражадаги ҳарбий қисмлар улардан кўпинча жанговар мақсадлар учун фойдаланишади.
Эндиликда Elite Protection Dogs компаниясидан харид қилинган Бельгия овчаркаси Мартинеснинг ўзи, рафиқаси, ўғли ва қизи яшайдиган уйни ҳимоя қилади. Бу компания мижозлари орасида "Тоттенхэм" ва Франция терма жамоаси дарвозабони Уго Льорис, шунингдек "Челси" ва Англия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Эшли Коул ва боксчи Тайсон Фьюри бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Фикрлар