UZ

Сўнгги янгиликлар

11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  59 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  29 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  15 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4 00:07Ҳаким Фузайлов: "Бугун "Навбаҳор"га мағлуб бўлдик, аммо ортда қолган ҳеч бир беллашувда ўйин борасида рақибга ютқазмадик"  1

Эмери "Сити"ни мағлуб этгандан сўнг: "Ўрнимизни яхши биламиз, аммо ортимизда "Сити", "Юнайтед" ва "Тоттенхэм" бор" Янгиликлар

Эмери "Сити"ни мағлуб этгандан сўнг: "Ўрнимизни яхши биламиз, аммо ортимизда "Сити", "Юнайтед" ва "Тоттенхэм" бор"

"Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери "Манчестер Сити" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (1:0) ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Жамоа "Сити" устидан қозонилган ғалабадан сўнг АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. 

"Бу ажойиб, биз кучли тўртликдамиз, биз ҳалиям бошқа жамоалар билан курашмоқдамиз. Агар ривожланиш ва ғалаба қозонишда давом этсак, албатта бунга ишонишимиз керак. 

Хурсанд бўлишимиз мумкин, аммо меъёрни билиш керак. Шанба куни "Арсенал"га қарши бўладиган ўйинга эътибор қаратишимиз керак. 

Турнир жадвалидаги ўрнимизни биламиз. Аммо ортимизда "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" бор. Демак, қийин бўлади. Лекин биз ҳар бир ўйинда эътиборимизни жамлай оламиз ва рақобат қилишга ҳаракат қиламиз. Ўтган сафар "Борнмут"га қарши ўйинда ютқазиб қўйишимизга оз қолди. Бизга барқарорлик керак. 

Уйда албатта яхши. Бизни мухлислар қўллаб-қувватлашади. 12-ўйинчимиз", - деди Унаи Эмери. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика