UZ

Сўнгги янгиликлар

Элёр Турсунов: "Фаолиятимни якунлаш ҳақида билдирги ёзгандим" Янгиликлар

Элёр Турсунов: "Фаолиятимни якунлаш ҳақида билдирги ёзгандим"

Теглар :  Элёр Турсунов
Бироз олдин ЎзПФЛ матбуот хизмати Суперлиганинг 5-тури доирасида "Металлург" - "Пахтакор" учрашувини Элёр Турсунов бошқаришини маълум қилди.

Бироқ сайтимизда 27 июнь кунида бухоролик ҳакамнинг фаолиятини якунлагани борасида маълумот бергандик. Ушбу ҳолатдан кейин Элёр Турсуновнинг фикрлари билан қизиқдик.

"Жахл устида, ҳиссиётларга берилиб, фаолиятимни якунлаш борасида билдирги ёзганим рост. Кейинчалик Одил Аҳмедов ҳамда Лазиз Қўчқоров билан маслаҳатлашгандан кейин қарорим хато бўлганини тушундим. менга яна ишонч билдиришлари ёқимли. Лазиз Қўчқоров билан суҳбатдан кейин келажакка умид пайдо бўлди. Қолаверса, дадам ҳам қаттиқ қаршилик қилиб, босиқ бўлишга чақирдилар. Биз ҳам футболчилар каби мухлислар кўнглини забт этишга ҳаракат қиламиз. Ишонаманки, бундан кейин бу каби тушунмовчиликлар бўлмайди", - деди Элёр Турсунов.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика