UZ

Сўнгги янгиликлар

07:28Суперлига. Бугун 3-турга старт берилади. Бизни супер тўқнашувлар кутиб турибди  0 02:13Ироқ мураббийи ФИФАдан ЖЧ плей-офф ўйинини қолдиришни сўради: "Бизга тайёргарлик учун вақт керак"  4 01:35Алиссон ва Кьеза "Галатасарой"га қарши ўйнамайди: Слот вазиятга ойдинлик киритди  0 01:10«Каттақўрғон» ўз сафига уч нафар янги ҳимоячини қўшиб олди, улар орасида «Пахтакор» тарбияланувчилари ҳам бор  2 00:48"Реал" Почеттинони олиб келмоқчи: Арбелоага фақат мўъжиза ёки Чемпионлар Лигасидаги ғалаба ёрдам беради  11 00:19Англия Кубоги: Чорак финалда "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" ўзаро тўқнаш келади  8 00:0523 та қизил карточка ва оммавий муштлашув: Халк финалдаги даҳшатли ҳолатда ҳакамни айблади  0 23:01"Мен Лео қолади деб кафолат бермаганман" — Лапорта Хавининг айбловларига жавоб қайтарди  10 22:30Неймар 2023 йилдан бери илк бор Бразилия терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига киритилди  1 21:59Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи нега ошмади? Англиялик эксперт жавоб берди  8 21:23"Манчестер Сити" футболчиси 80 000 фунт жарима тўлайди  4 20:59Мбаппе "Реал" шифокорларига ишонмаяпти — у 3 ойдан бери жароҳат билан ўйнаб келган  10 20:41Осиё Кубогидаги шов-шув: Эрон терма жамоасининг 5 нафар футболчиси полиция ёрдамида қочиб кетди  27 20:04Маунт "Манчестер Юнайтед"даги келажаги бўйича бир қарорга келди  0 19:43Суперлиганинг 2-турида ҳакамлар бир нечта қўпол хатога йўл қўйди  43

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега? Янгиликлар

Бухоролик ҳакам фаолиятини якунлади. Нега?

Гап Coca-Cola Суперлига орқали сизга яхши таниш бўлган Элёр Турсунов ҳақида кетяпти.

Ҳаммаси 8-тур доирасидаги "Сўғдиёна" 1:2 "Насаф" ўйинидан кейин бошланди. Жанговар ва асабий руҳда ўтган учрашувда унча-мунча реферини қийнаб қўядиган вазиятлар содир бўлди. 


Ўйин назоратчиси Бобур Ҳайдаров бухоролик реферининг ҳаракатларини қониқарсиз деб топиб, "2" баҳо билан "сийлаган". У ўз қарорини 79-дақиқада содир бўлган эпизод билан асослади. Ҳайдаровнинг фикрига кўра, Элёр Турсунов ўша вазиятда "Насаф" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгилаши керак эди.

Қоида бўйича "2" олган рефери маълум муддатга дисквалификация қилинади. Ва бу вазият ЎзФҲМ таркибидаги махсус комиссияда кўриб чиқилади. Комиссия таркибидаги тажрибали мутахассислар эса Турсуновнинг ҳаракатларини тўғри баҳолаб, назоратчи эпизодга баҳо беришда адашганини билдирди. 

Эшитишимизга қараганда, Жиззахдаги ўйиндан кейин ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев ҳам марказий тўқнашувдаги дадил ҳаракатлари учун бош ҳакамга ташаккурини етказган.

Элёр Турсунов одатий ишини давом эттириши керак эди. Аммо орадан 1,5 ой ўтсаямки, рефери асоссиз равишда Суперлига баҳсларидан четда қолдирилмоқда. Бу бўйича ҳеч қандай тушунтириш ҳам, сабаб ҳам кўрсатилмаяпти.

Шу ўринда савол туғилади: Турсуновни ким, нима учун чемпионатдан четда қолдирди? Ҳакамлар хато қилса, жазоланади. Бобур Ҳайдаровга нисбатан ҳам қандайдир чора кўриладими? Ёки назоратчиларга адашиш мумкинми?


Ушбу воқеадан кейин "емаган сомсаси учун пул тўлашдан" чарчаган, ҳакамлакнинг келажаги бўйича ҳеч қандай умиди қолмаган арбитр соҳадаги фаолиятини якунлашга қарор қилди. Элёр Турсунов билдиргисини ЎФА раҳбариятига тақдим қилиб, аллақачон кетган.

Хуллас, чемпионатимиздаги реферилар сони яна биттага камайди. Бу футбол раҳбарлари учун жиддий сигнал бўлиши керак. Чунки Элёр Турсунов жисмоний ҳолати талаб қилгани учун кетмади (у ҳали 32 ёшда). Қандайдир коррупцион ҳолатлар туфайли четлатилмади. У адолатсизликлардан чарчагани учун кетяпти...

P.s. Агар бир мутахассис тайёр нонини ташлаб, соҳадан кетиб юборадиган даражада чарчаган бўлса, мавжуд тизим ҳақида қайта ўйлаб кўрилиши керак.

обуна бўлинг → "Футбол АНАЛИЗИ"

Муаллиф :
Рейтинг: +37   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика