UZ

Сўнгги янгиликлар

01:0140 ёшли Фабиански яна "Вест Хэм"га қайтди. Дарвозабон ўтган мавсум охирида клубни тарк этганди  0 00:41Расман: Эриксен эркин агент сифатида "Вольфсбург"га ўтди  0 23:42Рўзиқул Бердиев: "Беш кишилик ҳимояни ёриб ўтишни яхши уддаладик. Элит ОЧЛда муносиб бўлишга ҳаракат қиламиз"  2 22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  1 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  6 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  4 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  56 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  39 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9

Элдор Тожибоев: "Энг яхшилар қаторидан ўрин олганимдан хурсандман" Янгиликлар

Элдор Тожибоев: "Энг яхшилар қаторидан ўрин олганимдан хурсандман"

Биринчи лига иштирокчиси "Шўртан" учун жорий мавсум омадли кечмоқда. Бунда дарвозабон Элдор Тожибоевнинг ҳам ҳиссаси катта десак муболаға бўлмайди.
Маҳоратли посбон биринчи лигада ўзини кўрсатишга эришмоқда. Шу боис Тожибоевнинг ҳам журналистлар ўртасида ўтказилган июнь ва июль ойининг энг яхши ўйинчиларини аниқлаш сўровномада номи зикр этилди. Шу муносабат у билан шу ҳақда қисқача суҳбатлашдик.

- Албатта, олий лигадаги футболчилари қатори бизни ҳам "Энг яхши ўйинчилар" қаторига киритишгани учун хурсандман. Шу боис аввало журналистларга эътибор учун миннатдорчилик билдириб қоламан. Ҳақиқатдан ҳам ортда қолган июнь ва июль ойи мен ва жамоам учун омадли ўтди. Сўровномадаги кучли бешликка киришимда жамоадош дўстларимнинг ҳам ёрдами бор деб биламан. Айнан уларнинг қўллаб-қувватлаши ва мураббийларимизнинг ишончи туфайли ўз дарвозамдан кам гол ўтказиб юбормоқдаман. Насиб қилса келгусида ҳам ўзимни янада ижобий томондан кўрсатишга ҳаракат қиламан", - дейди 28 ёшли Элдор Тожибоев.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика