UZ

Сўнгги янгиликлар

18:30Суперлига. "Бунёдкор" - "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  0 18:27Нидерландия чемпиони номи маълум бўлди  0 18:00Суперлига-2024. "Навбаҳор" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  18 18:00АПЛ. "Стэмфорд Бриж"да "Челси" ва "Вест Хэм" ўртасида Лондон дербиси бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  2 17:26А Серия. "Кальяри" ўз майдонида ўн киши бўлиб дуранг қайд этди, Шомуродов эса...  18 17:24"Бунёдкор" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 16:51"Навбаҳор" — "Локомотив". Таркиблар маълум  6 16:29Breaking News: "Жирона" келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этмаслиги мумкин  13 16:02Ферлан Менди "Реал"даги тақдири деярли ҳал бўлди  4 15:11"Реал"га қарши жавоб ўйин олдидан "Бавария"да йўқотиш  1 14:48Эрон чемпионати. Остон Ўрунов индивидуал мукофотни қўлга киритди  2 13:53Тухель итальян грандини бошқариши мумкин  3 13:16Винисиус "Реал"нинг муддатидан аввалги чемпионлигига икки сўз билан изоҳ берди  5 12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  5

Элдор Суюнов: "Футбол кутилмаган натижалари билан қизиқ" Янгиликлар

Элдор Суюнов: "Футбол кутилмаган натижалари билан қизиқ"

Coca Cola Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Пахтакор" - АГМК (2:2) учрашувидан кейин "Пахтакор" жамоаси дарвозабони Элдор Суюнов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйиндан олдин қайсидир жамоани фаворит ҳисобланиши нормал ҳолат. Лекин, футбол шунақа кутилмаган натижалари билан қизиқ. Баҳсга келадиган бўлсак, биз ўз ўйинимизни кўрсата олмадик. Бунга албатта АГМК жамоасининг бизга кўрсатган муносиб қаршилиги сабаб бўлди.

Ҳа, нима учундир иккинчи бўлимдаги ҳужумкор ўйинни биринчи бўлимда рақибга ўтказа олмадик. Лекин, биз юқори марраларни забт этишни истасак ўйинни бу қадар бўш бошламаслгимиз керак. Мураббийларимиз мазкур беллашувни таҳлил қилиб хато ва камчиликларимизни кўрсатишади. Биз эса мақсадимиз йўлида дадил қадам ташлашда давом этишимиз лозим. Чунки, мухлислар биздан ички чемпионатда ва халқаро майдонда яхши натижаларни кутишмоқда. Уларни ишончини сўндирмаслигимиз керак.

АГМК жамоасидан қандай ўзгаришларни сездим? Рақиб сафидаги ўзгаришларни турнир жадвали кўрсатиб турибди",- дейди Элдор Суюнов.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика