UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51"Пахтакор"ни плей-оффда қолдириб кетган "Ал Гарафа"да йирик ғалаба, Таремидан эса дубл  12 22:36"Локомотив" жойлашган гуруҳнинг иккинчи ўйини бўлиб ўтди  9 22:05Сардор Рашидов: "Гуруҳдан чиқишимизга ишонаман"  26 21:47Карикатура: Рамос 10та қизил карточкали ўйинни маза қилиб кўрди  10 21:14Бир учрашувда 10та четлатишни кўрганмисиз? Кеча шундай бўлди (+ВИДЕО)  13 21:09Садриддин Абдуллаев: "Бугун мағлуб бўлдик, лекин..."  35 21:06Андрей Микляев: "Ишонаман, келгуси баҳсларда ҳали ўз сўзимизни айтамиз"  49 20:52ФОТОМАҚОЛА. "Аждар" табассум ила тайёрланмоқда  42 20:45Мартинес: "Батшуайи - Европанинг энг яхши қишки трансфери"  7 20:30Olamsport: Қозоғистонлик спортчи Рамзан Қодировнинг фарзандларини жангга чорлади, Федерер ўз тахтига қайтди ва бошқа хабарлар  1 20:14Марсело ПСЖ билан ўйнаш мақсадида физитерапевт билан ишламоқда  15 20:03"Зоб Аҳан" - "Локомотив" 2:0. Голларни томоша қилинг ВИДЕО  31 19:43"Барселона" Лондонга учиб кетди (ФОТО)  65 19:42"Зоб Аҳан" - "Локомотив" 2:0. Учрашув статистикаси  63 19:25"Локомотив" Эронда мағлуб бўлди  621

Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи: "Элдор "Ростов"да ўйнаб кетишига ишонаман" Янгиликлар

Элдор Шомуродовнинг биринчи мураббийи: "Элдор "Ростов"да ўйнаб кетишига ишонаман"

Сурхондарёлик ҳужумчи Элдор Шомуродов Россиянинг "Ростов" клуби билан шартнома имзолади.

У эндиликда фаолиятини хорижда давом эттиради. Куни кеча "Ростов" бошқа бир нечта янги футболчилар қатори Шомуродовни ҳам кенг жамоатчиликка таништирди ва унга 14-рақамли футболка топширилди. 

Трансфер ишлари ҳал бўлганидан сўнг биз Шомуродовнинг биринчи мураббийи Дилшод Андаев билан боғланиб Элдор борасидаги фикрларини сўрадик. 

- Шогирдим Элдор Шомуродовнинг Россия клубига ўтганини эшитиб хурсанд бўлдим, - дейди бугунги кунда "Машъал" футбол мактабида катта мураббий бўлиб ишлаётган Дилшод Андаев. - Бу ўтиш кўп қатори мени ҳам хурсанд қилди. Чунки Россия чемпионати анча кучли ва у ерда Элдор футболчи сифатида янада шаклланади. 


- Дилшод ака, Шомуродовнинг "Ростов"га ўтаётганидан қандай хабар топдингиз? 

- Бундан ўн кунча олдин Отабек Шукуров билан гаплашганимда Элдор бошқа клубга ўтиши мумкинлиги ҳақида гапирганди. Ўшанда Отабек Элдорнинг "Пахтакор"га ўтиш ёки четга кетиш варианти борлиги ҳақида айтганди. Шунда ўзим учун "Пахтакор"га ўтганидан кўра хорижга йўл олгани маъқул, унинг учун янги эшиклар очилади деб айтдим. Орадан кўп ўтмай ҳаммаси аниқ бўлди, Элдор "Ростов"га йўл олди.

- Шомуродов "Машъал" академиясига қандай келиб қолган? 

- 2008 йил тайёрлов гуруҳлари мусобақаси учун Жарқўрғонга боргандик. Ўшанда "Машъал" футбол мактабида селекционер-мураббий вазифасида ишлаган Виктор Алешников маҳаллий иккита ёш футболчи бор, шуларни бир синаб кўрмайсанми деганди. Шундан сўнг ўша икки футболчи - Элдор Шомуродов ва Сардор Абдураимов билан танишдим ва уларни "Машъал"га таклиф қилдим. У пайти Элдор энди 13 ёшга тўлганди. 

- Элдор билан қанча вақт бирга ишлагансиз? 

- У "Машъал"га келганидан сўнг дастлабки уч йилни академияда ўтказди. Бу орада Қашқадарё болалар чемпионати ва иккинчи лигада иштирок этиб юрди. Кейин "Машъал"нинг биринчи лигадаги фарм-клубига йўл олиб биринчи лигада ўзини кўрсата бошлади. Орадан кўп ўтмай жамоамизнинг асосий таркибига жалб қилинди. "Машъал"даги ёрқин ўйинлари туфайли "Бунёдкор" эътиборини тортди ва тошкентликлар сафига кўчиб ўтди. 

- Сизнингча, Шомуродовнинг кучли ва кучсиз томонлари нимада? 

- Кучли томони аввало голни яхши ҳис қилишида. Қолаверса, тезлиги билан ўйинни ўқиши, рақибларни алдаб жарима майдончасига кириб бориши ҳам яхши. Фақат битта камчилиги бор: бироз эринчоқ. Агар бўшашмасдан ўз устида ишлашда давом этса ва энг муҳими эринчоқлигини йўқотса, ундан янада яхши футболчи чиқади. 

- Нима деб ўйлайсиз, Элдор "Ростов"да ўйнаб кета оладими? 

- Ҳар ҳолда ҳамма қатори мен ҳам шунга умид қиляпман. Менимча, у "Ростов"да бемалол ўйнаб кета олади. Бунинг учун шогирдимда барча керакли хислат бор. Асосийси тезда янги жамоа ва янги чемпионатга кўникиб кетса бўлгани. Бундан кейин кўпчилигимиз "Ростов"га мухлислик қиламиз. 

Х.Холиқов суҳбатлашди.


Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди Темур Кападзе терма жамоанинг кенгайтирилган таркибини эълон қилди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи вазифасини вақтинчалик...  277
Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда? Тимур Кападзе - МТЖнинг вақтинча бош мураббийи. Бу ҳақда мураббийлар қандай фикрда?
Хабарингиз бор, кеча ЎФА расмий сайти ўтган йил футболчилик...  210
ЛаЛига. "Барселона" сафарда "Эйбар"ни мағлуб этди ЛаЛига. "Барселона" сафарда "Эйбар"ни мағлуб этди
Испания ЛаЛигаси 24-туридан ўрин олган "Эйбар" -...  154
Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг норозилигини тушунаман" Тимур Кападзе: "Мухлисларнинг норозилигини тушунаман"
Куни кеча Тимур Кападзе Ўзбекистон терма жамоасига вақтинчалик бош...  147
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг