UZ

Сўнгги янгиликлар

14:59U-23 Осиё Кубоги финалини эронлик ҳакам бошқаради  0 14:33"Челси" "Манчестер Сити" юлдузига кўз тикди  0 14:07Рауль Германиядан таклиф олди  0 13:40"Ўлдирса ҳам ош ўлдирсин". Доҳада Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоларига ош берилди  7 13:15Жасур Абдураимов: "Олимпиадага чиққанимиз ортидан рақибларнинг бизга нисбатан ҳурмати ошади"  2 12:45Германия терма жамоаси аъзоси "Бавария"да ўйнамоқчи  0 12:21U-23 Осиё кубоги. Яна бир легионеримиз клуб ихтиёрига жўнаб кетмоқда  29 11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  1 11:18Шармандага шаҳар кенг  9 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  3 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  19 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  14 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  10 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  7 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  27

Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистони кучли, аммо..." Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Саудия Арабистони кучли, аммо..."

Ўзбекистон терма жамоаси Саудия Арабистони билан ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Бугунги машғулотларга "Ростов" клуби ҳужумчиси Элдор Шомуродов ҳам келиб қўшилди. Биз унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Терма жамоа бир ҳафтадан буён йиғин ўтказмоқда, сиз бироз кечроқ келдингиз. Терма жамоага мослашишда қийинчилик бўлмадими?

- Жаҳон чемпионати доирасида учта ўйинда майдонга тушишга улгурдик. Шундай экан терма жамоага мослашиш талаб этилмайди деб ўйлайман. Барча йигитлар Саудия Арабистони билан ўйин аҳамияти қанчалик юқори эканлигини жуда яхши билиб туришибди. Биргликда бир жамоа бўлиб ғалаба қозонишга уринамиз.

- Бўлажак рақибимиз Саудия Арабистони ҳақида қандай фикрдасиз?

- Саудия Арабистони Россияда ўтган охирги Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланади. Осиёда ўз ўрнига бўлган жамоалардан бири, лекин биз ўз майдонимизда ўз мухлисларимиз қаршисида ўйнаймиз. Шу боис фақат ғалаба учун интиламиз.

- Куни кеча Россия премьер-лигасида ўйинда майдонга тушдингиз. Жисмоний ҳолатингиз қандай, чарочоқ аломатлари сезилмаяптими?

- Йўқ, ҳаммаси жойида.

- Клубингиз сафидаги омадсизлик нима билан боғлиқ деб ўйлайсиз? Сабаби сиздан барча ҳар бир баҳсда гол кутади...

- Тўғри ҳамма гол кутади. Ҳар бир ўйинда гол уришга ҳаракат қиламан. Аммо бу футбол. Балки Саудия Арабистони билан баҳсда омадсиз серияга чек қўярман.

Рейтинг: +92   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика