UZ

Сўнгги янгиликлар

01:03Харри Магуайр фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  1 23:58Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда "Гёзтепе"га мағлуб бўлди, меҳмонлар сафида Шомуродов ва Файзуллаев ҳаракат қилди  13 23:10"Лилль" — ПСЖ. Таркиблар маълум  5 22:55"Сельта" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда Холанднинг голи эвазига "Брентфорд"ни мағлуб этди  10 22:12Виталий Левченко: "Ўзимизга боғлиқ барчасини максимал даражада бажарамиз"  11 22:00Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 2:0   1 21:55Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда "Чадормалу" билан дуранг ўйнади, Ашурматов баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:22Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"дан тўртта гол қабул қилиб олди ва мағлубиятга учради  172 21:15Мирко Йеличич: "Уч очкони қўлга киритдик, лекин ўйиндан унчалик мамнун эмасман"  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  18 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  2 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  38

Элдор Шомуродов: "Плей-оффда хато қилишга ҳаққимиз йўқ" Янгиликлар

Элдор Шомуродов: "Плей-оффда хато қилишга ҳаққимиз йўқ"

Осиё Кубоги 3-туридан ўрин олган Япония - Ўзбекистон (2:1) учрашувидан сўнг Элдор Шомуродов ўз фикрларини билдирди.

"Японияга қарши ўйинда ғалаба учун майдонга тушгандик. Аммо бу футбол. Менимча ёмон ўйнамадик деб ўйлайман. Энди бор эътиборни Австралия билан ўйинга қаратамиз. Эртадан ушбу баҳсга тайёргарликни бошлаймиз.

Ғалаба қозониш учун нима етишмади? Менимча кўп вазият яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик.

Гол урган вазият ҳақида нима дейишим мумкин, оддий вазият эди. Шунчаки дарвозага яқинлашиб зарба бердим ва гол урди.

Менга БАА клубларидан таклиф бўлса? Ҳозирча бор эътиборим Осиё Кубогига қаратилган. Бундан ташқари "Ростов" билан 2 йиллик шартномам бор. Хуллас бу ҳақда умуман ўйламадим.

Навбатдаги баҳсни Осиёнинг энг кучли жамоаларидан бири Австралияга қарши ўтказамиз. Плей-офф битта учрашувдан иборат бўлади, шу боис энди хато қилишга ҳаққимиз йўқ",  - дейди Элдор Шомуродов.



Рейтинг: +90   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика