Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"
08 сен 2024 23:45
Янгиликлар
Элдор Шомуродов: "Бишкекка уч очкони қўлга киритиш учун келдик"
Терма жамоамиз тарихидаги энг яхши тўпурар Элдор Шомуродов Қирғизистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.
"Ҳар бир рақибни ҳурмат қиламиз. Бу ерга уч очкони қўлга киритиш учун келдик. КХДРга қарши қийналдик, бундай учрашувлар бўлиб туради. Дастлабки ўйинимиз қийин кечгани, ҳар бир учрашув бундай ўтади дегани эмас. Кейинги учрашувларда ўйинимизни яхшилаб борамиз. Муҳими уч очкони қўлга киритиш. Менинг фикримча, фақат Эрон терма жамоаси бизга қарши ёпиқ ўйин олиб борса керак. Ҳозир фақат Қирғизистон ҳақида ўйлаяпмиз, Қатар ва БАА ҳақида ўйлашга ҳали эрта" - деди терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар