UZ

Сўнгги янгиликлар

11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  25 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  4 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23 23:27"Йилнинг энг яхши ёш футболчиси" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  2

Элдор Сакаев: "Водий дербилари" доимо шиддатли ўтган" Янгиликлар

Элдор Сакаев: "Водий дербилари" доимо шиддатли ўтган"

Ўзбекистон кубоги 1/16 финали доирасидаги “Андижон” – “Навбаҳор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида андижонликлар бош мураббийи Элдор Сакаев ва жамоа дарвозабони Акмал Ортиқов иштирок этишди.

Элдор Сакаев (“Андижон” жамоаси бош мураббийи): - “Водий дербиси” ўйинлари жамоалар қайси лигада иштирок этишлари ва баҳс қандай мусобақага тааллуқли бўлишидан қатъий назар, доимо жанговар руҳда ўтган. Бундай учрашувларда ўзим ҳам кўп маротаба иштирок этганман. Бугунги ўйин ҳам бундан мустасно бўлмади ҳамда курашларга бой тарзда ўтди.

“Навбаҳор” яхши жамоа ва ҳужумкор ўйин намойиш этади.

Футбол шундай спорт турики, унда юзага келган барча вазиятлардан фойдаланиб бўлмайди. Акс ҳолда, учрашув ҳисоби бошқача тус олиши ҳам мумкин эди. Аммо бугун бизнинг омадимиз келиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Жамоамизнинг жорий мавсумда ва “Навбаҳор”га қарши кечган баҳсда ўз дарвозасидан тўп ўтказиб юбормаганлигида, фақатгина дарвозабон ва ҳимоячиларнинг эмас, балки бутун жамоанинг муносиб ҳиссаси бор.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, дарвозабонимиз Акмал Ортиқов ва ҳимоячимиз Иброҳим Отахонов Олий лигада ўйнашган ва катта тажрибага эгалар. Демак, бу борада уларнинг ҳиссаларини ҳам таъкидлаш жоиз.

Акмал Ортиқов (“Андижон” жамоаси дарвозабони): - “Водий дербиси” ўйинларига ортиқча таъриф беришнинг ҳожати йўқ. Биз мазкур учрашувга астойдил тайёргарлик кўргандик. Бу эса ўз мевасини бериб, бугунги баҳсда зафар қучиб, мухлисларни хурсанд этдик.


“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика